Материалы для аттестации преподавателей средних специальных учебных заведений

Раздел Русский язык и Русская литература
Класс -
Тип Другие методич. материалы
Автор
Дата
Формат zip
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда Бадиий академиянинг 2010 йил 2 апрелдаги 24-Қ/Қ, 04/ҚҚ, 9-ҚҚ, 7-ҚҚ ва ҚҚ-01-сонли қўшма қарорига 2-илова.


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари, ишлаб чиқариш таълими усталари (тренер-ўқитувчилари) аттестациясини амалга оширувчи комиссия (Комиссия) ва эксперт гуруҳлари (ЭГ) фаолиятини ташкил этишга оид

УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари, ишлаб чиқариш таълими усталари (тренер-ўқитувчилари)нинг (педагог ходимлар) аттестацияси жараёнининг сифатли бажарилиши ва тегишли материаллар расмийлаштирилишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиблардан ўз ўрнида ва хатосиз фойдаланиш зарур. Маълумки, педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга лавозим (малака тоифа)лар беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Ўзбекиcтон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 165-сон қарори ва мазкур Қарорда белгиланган топшириқга биноан ишлаб чиқилган ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 38, 35/ҚҚ, 01-276-сон билан тасдиқланган, шунингдек Адлия вазирлигида 2008 йил 29 августда 1845 ва 1847-сонлар билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича Йўриқнома" (Йўриқнома) ҳамда "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида Низом" (Низом)лар ҳисобланади.

2. Мазкур услубий тавсиялар Комиссиянинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибларни амалга оширишлари учун ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (ТМ)да ташкил этиладиган ЭГлар учун ишлаб чиқилди.

II. Аттестацияни ўтказишга тайёргарлик ва ташкил этиш ишлари

3. Комиссия аттестациядан ўтувчи педагог ходимлар аттестациясини камида бир ой олдин ҳудудий бошқарма йиғилишида расмий равишда эълон қилади, қарор билан расмийлаштиради ва педагог ходимлар билан ўтказиладиган кунлик суҳбат жараёнини ТМлари педагог ходимлари сонидан келиб чиққан ҳолда аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.

4. ЭГ томонидан аттестациядан ўтувчи педагог ходимларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) таълим тизимида ўқувчи тайёргарлигининг ўз йўналиши бўйича юқори ҳисобланган даражасини таъминлагани ҳамда амалда эгаллаб турган лавозими ва тоифасига мослиги ўрганилади ва объектив баҳоланади, шунингдек илмий-педагогик кенгашда муҳокама қилиш учун хулоса ва тавсияномалар тайёрланади.

5. ЭГ томонидан тавсия этилган хулоса ва тавсияномалар ТМнинг илмий-педагогик кенгашида муҳокама қилинади ва тегишлича ҳолатда тасдиқланади ҳамда Комиссияга киритиладиган педагог ходимлар ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилади.

6. ЭГ педагог ходим касбий фаолиятини ўрганишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйилмаслик учун дипломи нусхаси, малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатлари, меҳнат дафтарчаси, таржимаи ҳоли ва шахсий варақаси каби керакли маълумотларни ТМда сақланаётган шахсий ҳужжатларидан олади.

7. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимлар ҳақидаги холис ва асосли маълумотларни тўплаш, тақдим этиш учун ЭГ масъулият билан фаолиятини ташкил этади. ЭГ аттестациядан ўтказилаётган педагог ходимнинг касбий фаолиятини ўрганиш ва таҳлилини умумлаштириш учун (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) китоб юритади (1-шакл). Китоб ТМда сақланади. Китобда ҳар бир педагог ходим учун алоҳида саҳифалар ажратилади. Комиссия мазкур китобдан аттестация жараёнида фойдаланади.

8. Педагог ходимнинг дипломидаги мутахассислиги бўйича лавозим (малака тоифа) берилиши ҳамда мутахассислиги бўйича малака синови топшириши аниқланади, мазкур талабдан педагог ходим хабардор қилинади. Педагог ходимларни хабардор қилиш ТМ директори томонидан илмий педагогик кенгаш йиғилишида кун тартибидаги масала сифатида кўриб чиқилади ва аттестация ўтказилиш тартиби тўғрисида тўлиқ маълумот берилади ҳамда йиғилиш қарори билан тасдиқланади.

9. Педагог ходим касбий фаолияти натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки Республика миқёсида иш тажрибалари оммалаштирилганда, давлат мукофоти олганда, ўқувчилари фан олимпиадаларининг III ёки IV босқичида, шунингдек шу босқичларда ўтказилган кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида совринли (I, II, III) ўринларни эгаллаганда Низомга мувофиқ навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилиши мумкинлиги эътиборига етказилиши лозим.

10. Педагог ходимнинг мутахассисилиги бўйича билим даражаси, касбий малакаси ва педагогик кўникмаларини аниқлаш учун малака синовлари (тестлар, ёзма ва ижодий ишлар)ни вазирлик ва идоралар қўшма қарори билан тасдиқланган Комиссия ўтказади. Малака синовларини ташкил этиш ва жойларда ўтказиш масъулияти Комиссия зиммасида бўлади. Малака синовлари амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ташкил этилади.

III. Комиссия ҳамда ЭГларининг асосий вазифалари

11. Комиссия педагог ходимлар аттестациясини қуйидаги тартибда ўтказади:

а) педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва малака тоифаси малака тавсифномалари бўйича:

педагог ходимнинг лавозими ва малака тоифаси Йўриқномада белгиланган (маълумоти, амалий иш стажи, қуйи лавозим ёки малака тоифадаги стажи) талабларига мослиги;

белгиланган талабларга мос равишда аттестацияга жалб этилганлиги ва ЭГлар маълумотларининг тўғрилиги (аъзолар аттестациядан ўтувчилар йиғма жилдларини алоҳида таҳлил этади);

тақдим этилган маълумотларда хатоликлар ёки камчиликлар йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда хулосалайди;

б) малака синовлари (тестлар, ёзма ва ижодий ишлар) ёрдамида аттестациядан ўтувчи ходимнинг мутахассислиги бўйича билим даражаси, касбий малакаси ва педагогик кўникмалари:

тестлар, ёзма ва ижодий ишлар аттестациядан ўтувчилар дипломидаги мутахассислиги, қайта тайёргарликдан кейин қайта ихтисослашган ёки янги мутахассислиги бўйича профилли билим соҳасининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш даражаси, фан мазмунининг базовий компоненти ва турдош фанлар ҳамда психологик-педагогик диагностика, педагогика назарияси, психология ва ёш физиологиясига оид билимлари асосида;

тест саволлари педагогик-психологик талабларга мувофиқ равишда жами 108 та ёки 72 тагача, яъни психологик-педагогик диагностика, педагогика назарияси, психология ва ёш физиологиясидан 18 та ёки 36 тагача, мутахассисликдан 54 та ёки 72 тагача тест саволлари асосида аниқланади;

в) педагог ходимнинг ўқув-методик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари ўрганилиши ва таҳлили:

ўқув-методик ишлари:

ўқувчиларининг алоҳида ютуқлари (Республика ёки вилоят (шаҳар), туман (шаҳар) миқёсида ўтказиладиган мусобақалар, фан олимпиадалари ёки бошқа кўрик танловларда совринли ўрин олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида);

услубий кенгаш ёки ўқув-услубий ишларга боғлиқ вазифаларни бажариши ҳамда соҳага оид давлат дастурлари ва умумий иш режаларига киритилган илмий-амалий тадбирларда иштироки (Республика ёки вилоят (шаҳар), туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган анжуманлар дастури ва маъруза мавзулари (тезиси) нашри нусхаси мавжуд бўлса, ўқув дастурлари тажриба синовларини ўтказишда қатнашганлиги - ўқув дастури муаллифи ёки ҳаммуаллифлиги асосида);

нашр этган ўқув-услубий ишлари нусхаси (Республика ёки вилоят (шаҳар), туман (шаҳар) оммавий ахборот воситалари - журнал, газета ёки нашр этиш ваколатига эга нашриётларда таълим мазмунига, бевосита дарс сифатини оширишга оид услубий тавсия ёки илмий мақолалари, мавзули кўрсатма ёки оммабоп тарбиявий мақолалари, таълим муассаса деворий газеталари ёки даврий нашрларидаги чиқишлари асосида);

оммалаштирилган дарс ишланмалари (Республика ёки вилоят (шаҳар), туман (шаҳар)да очиқ дарслари оммалашган ёки дарс ўтиш методикасига оид стендлар нашр этган бўлса, тарқатма материаллари, муаллифлик дастури лойиҳалари асосида);

дарс таҳлили бир вақтда камида 2 нафар ЭГ аъзоси ва ТМ директори иштирокида (ҳар хил синфларда, бир ҳафтада бир марта) жами уч марта ўтказиш асосида (2-шакл);

дарс таҳлили аттестациядан ўтадиганларнинг мутахассислиги асосида;

дарс ўтаётган синфларидан назорат ишлари тугалланган семестр ёки ўқув йилига нисбатан олиш (3-шакл) асосида баҳоланади;

назорат ишлари материаллари кейинги аттестация давригача ТМда сақланади;

маънавий - маърифий ва тарбиявий ишлари:

гуруҳ раҳбари ёки педагог ходим сифатида эришган натижалари (ўқувчиларининг таълимнинг кейинги босқичига тортилиши ёки ишга жойлашиши сифати - маълумотномалар асосида ҳар бир ўқув фанининг хусусиятига кўра ўрганилади, масалан, умумкасбий ёки мутахассислик каби ўқув фанлари касб-ҳунар эгаллаши, умумтаълим фанлари эса ўзининг хусусиятига кўра, олий ўқув юртларига кирганлик кўрсатгичлари асосида);

ота-оналар ва психологлар билан олиб борган ишлари натижаси (тикилган, рақамланган, тасдиқланган китобдаги маълумотлар ёки баённомалар асосида)

ижодий ёки тарбиявий саёҳатлар уюштирганлиги (алоҳида буйруқ ёки тасвирли ҳужжатлар - альбом ёки деворий газеталар асосида);

учрашувлар ва уюштирилган кечалар (тасвирли ҳужжатлар - альбом ёки деворий газеталар, ёки алоҳида юритиладиган китоблардаги эсдалик дасхатлар асосида);

педагог ходимнинг ташкилий-услубий ишлардаги иштироки ёки ўқувчиларининг тўгараклар, факультатив машғулотларда иштироки натижалари (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган ва тасдиқланган режага мувофиқ аниқ манзили, номи ва санаси кўсатилган манбаларга таянган ҳолда баённома ёки бошқа далилий манбалар - Низом, дастур, гуруҳ журналлари, дипломлари ёки шакллантирган макетлари асосида) баҳоланади;

д) педагог ходим билан суҳбат:

суҳбат жараёнида ўтказилган савол ва жавоблар белгиланган тартибда Комиссия котиби томонидан баённома тузиш йўли билан расмийлаштирилади;

саволлар ва унга берилган жавоблар аниқ ва лўнда ёзилади ҳамда "жавоб қониқарли" ёки "қониқарсиз" деб хулосаланади, аммо "қисман" ёки "ҳаракат қилди" каби мавҳум хулосалардан иборат бўлмаслиги шарт - савол берган Комиссия аъзоси жавобни эшитган ҳолда хулосалайди, Комиссия котиби жавоб ва хулосани баённомага тўлиқ ёзади;

суҳбатдан олдин аттестациядан ўтувчининг соғлиги, тайёргарлиги психологик-педагогик жиҳатдан этика меъёрларига риоя этилган ҳолда сўралади ва ишонч ҳосил қилинади;

аттестация варақасига шахси ва соғлигини тасдиқлаш учун аттестациядан ўтувчига имзо қўйдирилади;

саволлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимининг малака тавсифларида билиши лозим деб белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва касбий фаолиятига қўйилган талаблар доирасида бўлади;

саволларга берган жавоблари ва хулосалари ёзилган баённомага аттестациядан ўтувчи имзо қўяди;

Комиссия раиси саволларнинг тушунарсиз ёки мавҳум берилишига йўл қўймайди;

суҳбат тугаши билан Комиссия аъзолари натижаларни хулосалайди ва қабул қилинган хулоса аттестациядан ўтувчига етказилади;

Комиссия раиси суҳбат жараёнидаги ҳужжатларнинг талабга мос тўлдирилишига масъул ҳисобланади.

12. Педагог ходимнинг касбий фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш, ўқув-тарбиявий ишлари сифати, эгаллаб турган лавозими (малака тоифаси)га мослиги, шунингдек тегишли лавозимга тайинлаш ва малака тоифалари бериш ҳақидаги хулоса ва тавсияномалар ЭГлари томонидан тайёрланади ва расмийлаштирилади.

13. ЭГлар педагог ходимнинг касбий фаолияти ўрганилишида қуйидаги ишларни бажаради:

педагог ходимлар касбий фаолиятини ўрганиш режасини тасдиқлайди (4-шакл);

касбий фаолиятига оид таҳлиллар ёзиб бориладиган махсус китобни юритади;

ўқув, ўқув услубий ва илмий, ташкилий-услубий ишлари, маънавий-маърифий ва тарбиявий ва бошқа мажбуриятлари, касбий етуклик (профессионализм) ва салоҳиятини баҳолашга асос бўладиган ҳужжатларни шакллантиради;

малака синови ва ўқувчиларидан олинган назорат ишлари натижаларига оид қайднома нусхаси, кузатилган дарслари ҳақидаги маълумотларни аниқ саналари ва муддатлари кўрсатилган ҳолда тўлдиради.

14. Комиссия ва ЭГлар аттестациядан ўтувчилар касбий фаолиятини тўлиқ таҳлил қилиб, лавозим (малака тоифа) белгилаш ҳақидаги хулоса ва тавсияномаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом"нинг "III. Баҳолаш тартиби ва мезонлари"да белгиланган баллар асосида тайёрлайди ва қабул қилади.

15. ЭГ аттестациядан ўтказилаётган педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва малака тоифаси бўйича малака тавсифларига мослиги, малака синовлари (тестлар, ёзма ва ижодий ишлар) ёрдамида мутахассислиги бўйича билим даражаси, касбий малакаси ва педагогик кўникмаларининг ижобий баллари, ўқув-методик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларининг ижобий натижаларига таянган ҳолда лавозими (малака тоифаси) оширилсин, сақлаб қолинсин, пасайтирилсин деган хулоса ва тавсияномаларни илмий-педагогик кенгаш йиғилишига олиб киради.

16. ЭГнинг хулоса ва тавсияномалари илмий-педагогик кенгашда муҳокама қилинади ҳамда Комиссияга тақдим этилади.

17. Комиссия ЭГлар тақдим этган хулоса ва тавсияномаларнинг асосланганлиги ҳамда камчиликларга йўл қўймаганлигини қайта ўрганиб чиқади.

18. Комиссия педагог ходимнинг касбий фаолияти тўғрисидаги ЭГлар хулоса ва тавсияномалари ҳамда суҳбат натижаларига асосланиб лавозими (малака тоифаси)ни ошириш (сақлаш, пасайтириш) ҳақида асосли қарор қабул қилади.

19. Комиссия йиғилишининг кундалик баённомалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини Комиссия раиси қатъий назорат қилади.

20. Комиссия ўтказилган аттестация якунлари бўйича ҳисобот тайёрлайди, шунингдек ҳисоботни вазирлик ва идораларга белгиланган муддатда юборади.

21. Комиссия ҳисоботларида аттестация натижаларига оид статистик маълумотлар бўлади (5-шакл).

22. Комиссия аъзолари иштирокида аттестация натижалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарма (худудий бошқарма)лар йиғилишларида, ТМлар илмий-педагогик кенгашида муҳокама қилинади.

23. Комиссия аттестация хулосасидан норози бўлган педагог ходимларга тузиладиган аппеляция комисиясига белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилишларини маълум қилиши мумкин.

IV. Гувоҳнома бериш тартиби

24. Комиссиянинг қарори ва ТМ директорнинг бўйруғи асосида бош (олий), етакчи (биринчи) ва катта (иккинчи) лавозим (тоифа)ли педогог ходимларга гувоҳнома бериш ишлари бажарилади.

25. Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - ДТМ) худудий бошқарма томонидан белгиланган масъул шахсга педагог ходимлар сонига мос бўлган гувоҳномаларни беради. Масъул шахс олган гувоҳномаларини ТМ раҳбарларига аттестациядан ўтказилган педагог ходимлар сонига мос равишда алоҳида юритиладиган журналга имзо қўйдирган ҳолда топширади.

26. ТМ директори навбатдаги ёки заруриятга қараб навбатдан ташқари илмий-педагогик кенгашда педагог ходимларга гувоҳномаларни тантанали равишда топширади.

27. Гувоҳномаларни ёзиш ҳамда бланкаларни ҳисобга олиб бориш китоби ҳар бир гувоҳнома берадиган ваколатли ташкилотларда: ДТМ, ҳудудий бошқармалар ва ТМда юритилади (6-шакл).

28. Гувоҳнома бланкаларини топшириш ва ҳисобга олиш китоби 7 ва 7-а- шакллар ДТМда, ҳудудий бошқармаларда ва ТМларда юритилади.

29. Топшириш ва ҳисобга олиш китоби ТМнинг қатъий назоратдаги ҳужжатлар рўйхатига киритилиб, ҳудудий бошқарма, ТМларнинг кадрлар бўйича инспекторларида сақланади.

30. Китоб саҳифаланган, боғланган, муҳрланган бўлади. ТМ китоби ҳудудий бошқарманинг гербли муҳри билан муҳрланиб - бошлиқ томонидан, ҳудудий бошқарма китоби - ДТМнинг гербли муҳри билан муҳрланади ва раҳбар имзоси билан тасдиқланади.

31. Китобдаги ёзувлар аниқ қилиб, бир хил рангли сиёҳ ёки шарикли ручкада ёзилади ҳамда ёзувда ҳеч қандай тузатишлар бўлмайди.

32. Аттестация жараёнини белгиланган тартибда ўтиш ва педагог ходимларга гувоҳномаларнинг хатосиз тўлдирилган ҳолда тарқатиш масъулияти Бошқарма бошлиқлари ҳамда ТМ директорлари зиммасида бўлади.

33. Ҳудудий бошқарма педагог ходимлари Комиссия мажлиси баённомаси (8-шакл), педагог ходимлар аттестацияси якунлари ҳақида статистик маълумот (9-шакл) ҳамда ҳудуддаги ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари аттестацияси натижаси ҳақида ҳисоботлар (10-шакл)ни манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этади.

34. Аттестация жараёнига оид мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.








1-шакл


Аттестациядан ўтувчи педагог ходимнинг касбий фаолияти

Таҳлили натижалари

(лавозим ва тоифаларга қўйилган талаблар асосида юритилади)

I. Педагог ходим ҳақида умумий маълумотлар

Ф.И.Ш.__________________________________________________________________

Педагог ўтадиган ўқув фани ёки лавозим _____________________________________

Охирги марта аттестациядан ўтган вақти _____________________________________

Маълумоти (қайси таълим муассасасини қачон тугатган)________________________

_________________________________________________________________________

Дипломи бўйича мутахассислиги _________________________________________

Умумий меҳнат стажи __________ Педагогик стажи ________________

Мазкур ТМдаги педагогик стажи _____________

Аттестациягача бўлган давридаги лавозим (тоифа)си бўйича меҳнат стажи__________

Мукофотлари, унвонлари (мавжуд бўлса)______________________________________

__________________________________________________________________________

Малака оширганлиги (қаерда, қачон) __________________________________________

__________________________________________________________________________

Қайта тайёрловдан ўтганлиги (қаерда, қачон, қандай ихтисослик олган)____________

__________________________________________________________________________

Малака синовлари шакли ___________________________________________________

II. Таҳлил натижалари

1. Лавозими ва малака тоифаси бўйича малака тавсифларига мослиги (тегишли буйруқлар, маълумоти ва тегишли стажлари бўйича таҳлил ёзилади)______________

__________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________


2. Малака синовлари натижаси (жавоблар варақаси рақами, рейтинг бали ва фоизи ёзилади)____________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________

3. Педагог ходимнинг ўқув-методик, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари таҳлили

а) ўқув-методик ишлар бўйича (услубий тавсияда берилган талаблар бўйича аниқ ва батафсил ёзилади___________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

б) маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича (услубий тавсияда берилган талаблар бўйича аниқ ва батафсил ёзилади)_____________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

III. ЭГ хулоса ва тавсияномаси: _______________________________________

___________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________

ЭГ хулоса ва тавсияномаси билан танишдим: _________________________________

(педагог ходим Ф.И.Ш. имзо, сана)

IV. Илмий педагогик кенгаш қарори (баённома сони, қарор мазмуни, сана):

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________

Илмий педагогик кенгаш раиси _______________________________________________

Котиби____________________________________________________________________

V. Комиссия қарори ________________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________






















2-шакл

Педагог ходимнинг маҳоратини баҳолаш мезони

Вилоят(шаҳар)_____________________ Таълим муассасаси________________________

Педагог ходимнинг Ф.И.Ш. ___________________________________________________

Фаннинг номи _____________________ гуруҳ рақами_____

Ўтилган дарснинг дарс жадвалидаги ўрни (соати) ________ Сана__________

Мавзу _____________________________________________________________________


Т/р

Кўрсаткичлар мазмуни

Балл

I.Педагог ходимнинг асосий шахсий сифатлари

1

Педагог ходимнинг дарсга тайёргарлик даражаси

2

Педагогик, психологик ва услубий маҳорати даражаси

3

Дарснинг мақсадига кўра унинг тўғри танланганлиги

4

Педагог ходимни ташқи кўриниши, маданияти ва ҳаракатлари

5

Педагог ходим ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлик даражаси

6

Педагог ходимнинг дарсга педагогик-психологик тайёргарлик даражаси

7

Педагог ходимнинг нутқ маданияти

8

Ўқувчилар томонидан билимларнинг ўзлаштирилиши

II. Дарс пайтида ўқувчиларнинг асосий хусусиятлари

9

Билим олишга бўлган фаоллиги, ижодкорлиги ва мустақиллиги

10

Махсус кўникма ва малакаларнинг ривожланиши

11

Ўқувчиларининг дарсда интизомлилиги ва қизиқишлари даражаси

12

Педагог ходим томонидан муаммоли саволларнинг қўйилиши, муаммоли вазиятларнинг яратилиши, улар ечимларининг кўрсатилиши, дарсликдан унумли фойдаланиш даражаси

III. Педагог ходим ва ўқувчининг дарс жараёнидаги фаолияти мазмуни

13

Мавзуни бошқа фанлар билан боғланиши

14

Мустақил ишлаш учун берилган материал ҳажмининг мақсадга мувофиқлиги.

15

Танланган кўргазмали воситаларнинг дарс мавзусига мослиги

IV. Педагог ходим ва ўқувчи фаолияти самарадорлиги

16

Дарс вақтидан самарали фойдаланиши

17

Дарсда ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа кўргазмалардан фойдаланиш даражаси

18

Дарсда қўлланган топшириқлар мавзусининг мазмуни ва талабига мослиги

19

Дарс жараёнида ўқувчилар билан оммавий ва якка тартибда ишлаш

20

Ўқитиш услубларидан фойдаланиш даражаси, уларнинг турли хилларини қўллаш

21

Дарслик ва ўқув қўлланмалардан фойдаланиш

22

Дарс давомида ўқувчиларнинг берган саволларига ўқитувчи эътибори ва жавоблари

V.Ўтказилган дарснинг мақсади ва натижалари

23

Дарс мақсадининг аниқ, пухта ва тушунарли ифодаланиши

24

Дарснинг мустаҳкамланиши

25

Дарс режасининг бажарилганлик даражаси


Жами


Ўртача

Дарс ўтган педагог ходимнинг Ф.И.Ш. ва имзоси ______________________________________

ЭГ аъзоларининг Ф.И.Ш. ва имзоси: __________________________________________

Изоҳ: Педагог ходимнинг маҳорати бутун дарс жараёнида юқоридаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.

Ҳар бир кўрсаткич "0"-"100" балл билан баҳоланади.



3-шакл

____________________________ ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаси ____________________________________________________фани ўқитувчиси ______________________________________________________________нинг

(Ф.И.Ш.)

меҳнат самарадорлигини аниқлаш натижалари

Т/р

Кўрсаткичлар мазмунини баҳолаш

100% ҳисобида

Баҳолаш усули

1

Назорат иши бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси (рейтинг асосида):


Назорат иши

2

Педагог ходим ўқитаётган ўқув фани бўйича ўқувчиларининг сўнгги 3 йилдаги ўзлаштириши ва билим сифати кўрсаткичлари (рейтинг асосида):




Асословчи ҳужжат номи


3

Ўқув жараёнида қўлланиладиган ўқув-услубий материаллар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этганлиги (аниқ таҳлили берилади ва 100 ёки 0 %да баҳоланади)





4

Факультатив машғулот, фан тўгараги ёки шўъбага ўқувчиларни жалб этиш даражаси (аниқ таҳлили берилади ва 100 ёки 0 % да баҳоланади)




5

Ота-оналар билан олиб борилган ишлари самараси (аниқ таҳлили берилади ва 100 ёки 0 %да баҳоланади)


6

Курсдан ташқари ҳамда гуруҳ раҳбари сифатида бажарган ишлари самараси (аниқ таҳлили берилади ва 100 ёки 0 %да баҳоланади)



7

Ўқувчиларининг тадбирлардаги иштироки (аниқ таҳлили берилади ва 100 ёки 0 %да баҳоланади)



ЭГ аъзоларининг Ф.И.Ш. ва имзоси: __________________________________________

© 2010-2022