Методическую разработку на тему Оқушылардың білім алуда ата-ана көмегі

Раздел Начальные классы
Класс 1 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

№110 З. Ҳусанов атындағы жалпы орта мектеп

Методическую разработку на тему Оқушылардың білім алуда ата-ана көмегі

Тақырыбы:

Методическую разработку на тему Оқушылардың білім алуда ата-ана көмегі

Мұғалім: А. Азаметова

2015-2016 йил

Методическую разработку на тему Оқушылардың білім алуда ата-ана көмегі

Методическую разработку на тему Оқушылардың білім алуда ата-ана көмегі

Мавзу: Ўқувчини мустақил билим олишида ота- онанинг роли. Мақсад:

  • Ота-оналар билан хамкорликни мустахкамлаш.

  • Бола тарбиясида ота -она ролининг беқиёслигини очиб кўрсатиш.

  • Ўқувчиларни мустақил билим олишида ота-оналарнинг фаоллигини ошириш.

жихози: комьпютерда слайдда кўрсатилиб берилади.

Вазифалари:

  • Ота -оналар ва мактаб хамкорлигини ривожлантириш усулларини ўрганиш.

  • Ота- оналар мажлиси ўтказишни оптимал характерик хусусиятини аниқлаш.

  • Ота-оналар ва фарзандлар хамкорлигини яқиндан ўрганиш.

  • Ота- оналар билан биргаликда ўқувчилар мустақил билим олишига ва тарбиясига оид педагогик амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тренинг ўтиш тартиби:

  • Тинглай билиш;

  • Сўзни бўлмаслик

  • Фаоллик;

  • Ижодкорлик;

  • Чидамлилик;

  • Ўзаро ҳамкорлик.

Таништириш:

Хар бир ота- она ўзини таништиради.



Болаларнинг мурғак қалбига хеч нарса ибратдек кучли таъсир этмайди ва барча ибратлар ичида эса ота- она ибратидан кўра чуқурроқ ва мустахкамроқ ўрин оладиган ибрат йўқ.

(Н.И. Новиков)

Ота- оналар кўпинча "тарбия" сўзи билан "маълумот" сўзини чалкаштириб қўядилар ва болага маълум дарсларни ўқиб ўргатиш билан унга тарбия бердик, деб ўйлайдилар.Йиллар ўтгач, ота- оналарнинг ҳафсаласини пир бўлиши ҳам мана шунда.

( А.Г.Рубинштейин )

Тарбия бизлар учун ё ҳаёт- ё мамот, ё нажот- ё халокат, ё саодат- ё фалокат масаласидир.
(Абдулла Авлоний)

Гўдак - идрокли вужуддир, у ўз ҳаётидаги эхтиёжлар, қийинчиликлар ва тўсиқларни яхши билади.Бу ўринда унга нисбатан золимона амру фармонлар, мажбурий тартиб интизом, ишончсиз назорат эмас, балки ширин муомила муроса, тажрибага ишонч, хамкорлик, аҳил яшаш кўпроқ қўл келади. (Я.Корчак)

Кимсасиз ва бепоён хеч нима йўқ денгиз соҳилида ўлай деб ётган кичкина қушчага меҳрибон, сахий сехргар аёл келиб - "Менга энг қадрли нарсангни берсанг" мен сени даволайман- деди.Қушчанинг нозик кичкина танасидан томчилаб оқаётган қонлар оқ қумни қизартириб жонини олиб кетиш арафасида эди. Қушча, мен учун энг қадирли нарса бу ҳаёт.Сахий меҳрибон, сехргар аёлга менинг жоним керакми?, қачонки ўзи менга берай деса.Меҳрибон, сехргар аёл хазиллашяпти - деб ўйлади.Дармонсиз юмилиб кетаётган кўзларини сеҳргарга қаратиб аранг пичирлаб:Майли даволанг!Энг қадирли нарсамни бераман. Сеҳргар таёқчасини қушча ярасига текказиши билан кушчани яраси тузалиб кетди, у типирчилаб, жонланиб эркин парвоз қила бошлади.

-Энди менга қанотларингни бер -деди сеҳргар.

-Йўқ асло, йўқ бера олмайман -деди қушча.

-Энг қадрли нарсанг бу қанотларинг эмасми?-деди сеҳргар.

-Ҳа албатта, шунинг учун сизга бера олмайман -деб пичирлади қушча.Қанотсиз яшагандан кўра, ўлганим яхши.Майли менинг жонимни олишингизга розиман.Учмай ҳаёт кечиришни менга қизиғи йўқ.Учавер,- деди кулиб сеҳргар, мен сени ўлишингни хохламайман.Лекин эсингда бўлсин, энг қадрли нарса ҳаётингдан ҳам қадрлироқ бўлади.

Ота-оналарга саволлар

  • Сиз учун энг қадрли инсон ким?

  • Сиз учун энг қадрли нарса нима?

  • Бола тарбиясига ким кўпроқ масул(жавобгар)?

  • Билимнинг ҳозирги ҳаётдаги аҳамиятини қандай баҳолар эдингиз?

  • Фарзандингиз уйда қанча соат дарс тайёрлайди?

  • Қайси фанларни севиб ўқийди ва нима учун биласизми?

  • Келажакда фарзандингиз ким бўлади?

  • Болангиз учун нима муҳим деб биласиз?

  • Болангизни чуқур билим олиши, ўқимишли инсон бўлишини ҳоҳлар эдингизми?

  • Болангизда қайси сифатларни тарбиялашни муҳимроқ деб ўйлайсиз?

  • Билимли, маълумотли инсон ҳаётда ҳар доим ўз ўрнини топади, деб ҳисоблайсизми?

Болангизда қайси сифатларни тарбиялашни

муҳимроқ деб ўйлайсиз?

  • Билимга чанқоқлик;

  • Тиришқоқлик;

  • Ўзаро манфаатни кўриб иш тутиш;

  • Меҳрлилик;

  • Ўз мақсадига эришиш йўлида ҳеч нарсадан тоймаслик;

МАКТАБ БОЛАЛАРИМИЗГА НИМА БЕРЯПТИ?

  • болаларга давлат таълим стандартлари талаблари даражасида билим беради;

  • Ўқувчиларни касб-ҳунар эгаллашга, билим олишни давом эттиришга тайёрлайди;

  • ўқувчиларда юксак маънавий-аҳлоқий, инсоний сифатларни тарбиялайди;

  • Ўқувчиларда жамиятда ҳаёт кечириш, меҳнат қилиш ва билимларини ошириш учун энг зарур компетенцияларни таркиб топтиради.

  • Ўқувчилар мактабда чуқур назарий билимлар олсалар ҳам амалда, турмушда, ҳаётда уларни етарлича қўллай олмайдилар.

  • Яхши билимли болалар кўпинча ҳаётда ўзларига мос ўринни топа олмайдилар;

  • Кўпчиликнинг кўз ўнгида мактабда олинаётган билим амалда фойда бермайдиган билим каби баҳоланади.

Сифатли билим бу...

  • Бу олинган билимларнинг талабларга тўлиқ жавоб бериши.

  • Билимларнинг шахснинг манфаатлари, эҳтиёжларига хизмат қилиши;

  • Меҳнат кишиси ишининг натижалари корхона, истъемолчилар қўядиган талабларга мос бўлишини таъминловчи билим.

Йиғилиш якунида ота-оналар кенгаши раисини сайланди , кенгаш раиси доимо ўқитувчи билан алоқада бўлиши, турли хил тадбирларда ота-оналар фаол иштирок этиши такидланди. Йиғилиш жуда мазмунли ва мароқли ўтди.



© 2010-2022