План урока по математики

Раздел Математика
Класс 1 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Мавзу: 2014 йил - билимдони

Дарснинг мақсади:

  1. Ўқувчиларга мантиқий мисол, масалалар ишлашни тушунтириш.

  2. Ўқувчиларнинг чаққон, зийрак бўлишини, муаммоли вазиятлардан чиқишни ўргатиш,

  3. Арифметик ҳисоблаш кўникма ва малакаларини ошириш.

Дарснинг тури: Мусобақа дарси.

Дарснинг жиҳози: интерактив доска, тарқатмали карточкалар.

Дарснинг бориши:

  1. Ташкилий қисм.

  2. Асосий қисм.

  3. Янги мавзунинг баёни.

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар, қадрли болажонлар.

Бугун 4-синфларнинг фаол ўқувчилари иштирокида математика фанидан «PIZA, TIMMS» халқаро танловига атаб "2014 йил билимдони" номли мусобақа ўтказамиз.

Бу мусобақада ҳар бир синф ўқувчилари уч гуруҳга бўлинадилар. Яъни "Астана", "Алмати", "Сайрам" гуруҳлари.

Ҳар гуруҳда олтитадан ўқувчи иштирок этади.

Тўртта шарт топшириқларини бажарадилар. Ўқувчиларнинг бажарган ишларини ҳакамлар баҳолаб борадилар. Ғолиб гуруҳ ва билимдон ўқувчи аниқланади.

Шартлар:

  1. "Ким чаққон?" мусобақаси

  2. «Ёш тадбиркорлар» мусобақаси.

  3. «Сонлар, математик иборалар қатнашган мақоллар топиш.» мусобақаси

  4. "Сеҳрли рақамлар"

"Ким чаққон?" мусобақасида берилган мисолларни 10 минут давомида ким кўп, тез ва тўғри ишлаш:

785:5= 4500+8701=

126:9= 1022-502=

378*2= 4444+5446=

214*3= 347+653=

12*12= 2000-547=

56*55= 10105-2020=

844:4= 7823+6577=

681:3= 9621+2137=

240*5= 9000-4587=

106*8= 456+888=

«Ёш тадбиркорлар» мусобақаси мусобақасида берилган масалаларни ўн минут давомида ким кўп ишлаш.

  1. Дўконга 150 кг сабзи олиб келинди, бу картошкага қараганда 3 марта кам. Неча кг сабзавот олиб келинди?

  2. Биринчи куни 600 кг картошка сотилди, иккинчи куни эса биринчи куни сотилган картошканинг ярми сотилди. Ҳаммаси бўлиб 2 т картошка олиб келинган бўлса, неча кг картошка сотилмади?

  3. Азиза 50 тенгедан 3 та оқ пишлоқ ва 1 литри 100 тенгедан 3л сут сотиб олди.Азиза неча тенге тўлади?

  4. Дўконда биринчи куни 18 яшик олма сотилди, иккинчи куни шундай 12 яшик олма сотилди. Агар икки кунда 300 килограммдан олма сотилган бўлса, 10 кунда неча кг олма сотилган?

  5. Биринчи хўжалик ярми 335 кг бўлган, иккинчи хўжалик учдан бир бўлаги 123 кг бўлган карам йиғиб олишди.Қайси хўжаликнинг унумдорлиги неча килограмга ортиқ?

  6. Дўконда бир кунда 5550 тенгега нон ва пирог сотилди. 30 тенгедан 65 та пирог яна 60 та нон сотилди.Битта нон неча тенге туради?

7 . Дилбарнинг 25 тенгеси бор. У 5 тенгелик 2 та қалам сотиб олди. Дилбар қанча қайтим олди?

8. Бир қоп шакарнинг массаси 50 кг. Дўконда тушликкача 3 қоп тушликдан кейин шундай 5 қоп шакар сотилди.Шу куни ҳаммаси бўлиб неча килограмм шакар сотилди?

  1. Зокирда 4 та 50 тенгелик пули бор эди. У 90 тенгелик китоб ва 80 тенгега альбом сотиб олди. Унинг қанча пули қолди?

  2. Бир пачка қалам 50 тенге туради. 100 пачка қалам неча тенге туради?

Учинчи шартда математик иборалар қатнашган ҳамда ватан ҳақида мақоллар ёзишади (5 минут)

Тўртинчи шартда доирачалар ичига 1 дан 19 гача бўлган сонларни шундай жайлаштириш керакки ҳар бир тўғри чизиқдаги учта соннинг йиғиндиси 30 га тенг бўлсин.

План урока по математики



Мусобақа якунида ҳакамлар ғолиб гуруҳ ва ғолиб ўқувчини эълон қиладилар.

Дарс якунланади.



© 2010-2022