Сценарии на 8-Марта Она буюк сайёра

Раздел Классному руководителю
Класс 7 класс
Тип Рабочие программы
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Она буюк сайёра.

Мафтуна: Ассалом, юзлари ёруг Баҳорим,

Жахонгир:Ассалом тонг каби отган Баҳорим!

Мафтуна Баҳорим дилга жо таманноларим,

Кўзимни яшнатур томошаларинг.

Тилимда мадхингу тасанноларинг,

Мархабо Баҳорим, офтоб юзлигим.

Жахонгир: Қуёшим, қувончим, бахтим, ўзлигим.

Офтоб ярашгай самоватингга,

Тасанно меҳрингга, саховатингга.

Салламно бу олий саодатингга,

Марҳабо Баҳорим, ширин сўзлигим!

Мафтуна : Янграсин қўшиқлар, жарангласин сўз,

МАРҲАБО БАҲОРИМ, ОЙДИН ЙЎЛЛИГИМ.

Жахонгир: Ассалому алайкум азиз мехмонлар, меҳридарё онажонлару, қалби қайноқ опа сингилар.

Мафтуна : Ассалому алайкум мўътабар устозлар, эртаклари тугамас бувижонлар. Бугун баҳорнинг илк кунида сиз азизларни 8-март байрами билан муборокбод этиб, сизларга гулзордаги турфа гулларни, чин дилдан дилрабо куй қўшиқларни ва рақсларимизни армуғон этамиз.

Ўқувчилар табрик шеърлар айтиб даврада турадилар.

Жахонгир: Ҳурматли онажонлар! Баҳорнинг илк байрами. 8-Март Халқаро хотин- қизлар куни билан чин қалбдан

Ҳамма: Табриклаймиз!

Мафтуна : Илоҳим ҳар кунингиз байрам,

Ҳар онингиз баҳор бўлсин!

Жахонгир:Онажон! Меҳрингни соч,

Яшнаб чинордек ўсаман,

Сенга кўз тиккан балони.

Мисли қалқон тўсаман.

Мафтуна : Онажон, меҳринг ила,

Қайноқ ҳаётга оқаман,

Дилгинамдан ўт олиб,

Қалбинг чироғин ёқаман.

Жахонгир: "Онажонлар ассалом" қўшиқ ижро этади Парпиева Сетора

Мафтуна : Қад кўтарар тоғлар она меҳридан

Булбул наво қилар она сўзидан

Гуллар гўзаллиги она сўзидан

Она буюк зотдир, она буюк зот!

Келинг азизлар, бу кун оналаримизни мадҳ этайлик.

Слайд Она Мадҳи ҳар бир ўқувчи онасини таърифлайди.

Жахонгир: Жентельменлар "8-Март бугун" ҳазил табрик ўйини.

Мафтуна : Қизлар ижросида ўзбек халқ лапарлари

Жахонгир: "Она тупроқ композицияси" Мирзакаримов Ахроржон

Мафтуна : Ҳа, онанинг меҳри қуёшдек беминнат ва мусаффодир. Онанинг фарзандлари учун қилган хизматини ҳеч нарса билан ўлчаб ҳам, баҳолаб ҳам бўлмайди.

Она дарахт бўлса, япроғи - фарзанд,

Онанинг жонига боласи пайванд.

Дунё меҳварида бу икки дилбанд

Бу улкан оламни гул қила олур.

Жахонгир: Эй она, бахтинг шу - йўқдир армонинг,

Болангнинг бошида ёруғ осмонинг,

Буюк келажакка элтар карвонинг

Бу улкан оламни гул қила олур.

Она дарахт бўлса, япроғи - фарзанд..

Жахонгир: Парпиева Сетора ижросида қўшиқ "Ўрик гуллаганда"

Мафтуна : Ўлкамизга баҳор келди. Ҳажвия

Жахонгир: "Шарқ маликалари" рақс

Мафтуна : Ёмон кўзлар ётларга боқсин,

Кўз тегмасин, кўзлар тегмасин,

Бизнинг санамлар туморлар тақсин,

Кўз тегмасин, кўзлар тегмасин.

Йигитлар ижросида "Қилпиллама"

Жахонгир: Ёшлик, телбаликни чиқар бошингдан,

Онанг хизматида бўлғил ёшингдан.

Махмуд Тохир шеъри "Она ризоси" Рахмантаева Шохтста

Мафтуна : Мана бу ҳадис эса бу ҳикматни тўлдиради: "Аввало, онангга, яна онангга ва яна онангга, сўнг отангга яхшилик қил".

Ҳамма иштирокчилар чиқиб оналарига тилаклар айтадилар.

Жахонгир:Тилаклар ичида излаб топганим,

Аллоҳ нигоҳингизни сизга қаратсин.

Ягона ўтинчим Аллоҳдан бу кун

Сиздек инсонларни кўпроқ яратсин.

Мафтуна : ОНА - ОЛАМНИ МУНАВВАР АЙЛАГАН ЗОТ

улар олдида доим таъзимдамиз

Она буюк сайёра… ҳар биримиз ана шу сайёрага мудом талпинамиз ва ҳамиша унинг атрофида парвонамиз. Она сайёрасидан нажот кутиб яшаймиз.
Ҳамма: Мангу бор бўл, мангу боқий бўл, нажоткоримиз - Она сайёраси!..





© 2010-2022