Сценарий на тему Наурыз

Раздел Классному руководителю
Класс -
Тип Рабочие программы
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

М.Маметова номли №111 умумий урта мактабнинг 8-«Б» синф укувчилари томонидан тайерланган

«ХУШ КЕЛДИНГ ЭЛИМГА НАВРЎЗ» БАЙРАМИНИ

НИШОНЛАШ СЦЕНАРИЙСИ

Наврўз байрами ўтказиладитан жой анъанага хос безатилади.

Тадбирни ўтказиш учун мевали ёки манзарали дарахтлар бор жой танланганлиги даврага янада кўрк бағишлайди.

«Наврўз - осойишталик рамзи!, «Истиқлол Наврўзи-бахту-иқболим!, «Ассалом, Наврўзим, сен ризқу-рўзим!» каби шиорлар плакатларда акс эттирилади.

Доира садолари ҳаммани байрамга чорлайди. 8-«А», «В» синф укувчилари Умиджон ва Жахонгирлар. Тадбирга таклиф қилинган меҳмонлар, укитувчилар, ота-оналар баҳорий неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига ўтирадилар.

7-«Б» синф укувчи ларининг байрам дастури намойиш этилади.

Шўх куй остида бошловчилар Исломхон ва Руфиналар даврага кириб келадилар.

1-бошловчи :

Бу кун муборак тонг, Наврўзи айём,

Бу кун эзгуликка чулғанар олам,

Бу кун ҳаяжонда, севинчда юрак,

Эй, азиз дўстларим, Наврўз муборак!

2-бошловчи:

Юртим, илҳомима сарчашма ўзинг,

Бирдек азиз менга ёзинг ҳам кузинг,

Бу кун баҳорингга шеър айтмоқчиман,

Ватаним, муборак бўлсин Наврўзинг!.

1-бошловчи:

- Ассалому-алайкум, ҳурматли меҳмонлар! Азиз устозлар, муҳтарама онахонлар! Аввало сизларни Наврўз - янги йил, янги кун билаи муборакбод этамиз. Барчангизнинг оилангизга тинчлик-хотиржамлик, ризқ-рўз, барака, ишларингизга унум тилаймиз!

2-бошловчи:

- Ассалому-алайкум, қадрли устозлар, мунис ва мўьтабар дўстлар, азиз тенгдошлар! Мана, ўлкамизга ўз сепини ёйиб Баҳор байрами Наврўзи айём кириб келмоқда. Наврўз - бу қутлуғ калом, муқаддас сўз! Ота-боболаримиздан қолган қадимий байрам.

1-бошловчи:

- Наврўз - бу яшариш, покланиш, уйғониш ва яхшилик олами!

Наврўз - бу меҳр-муҳаббат, оқибат, ўзликни, ўз қадриятларни англаш ва янгиланиш онидир.

2-бошловчи:

- Маълумки, юртимиз байрамларга бой, аммо, мана шу гўзал ва бетакрор байрамлар орасида Наврўз айёми ўзининг кўрку таровати ва маъно-мазмуни билан ажралиб туради. Шунингдек, Наврўз меҳнат ва бунёдкорлик фасли, ғалвир сувдан кўтариладиган, йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қиладиган ва янги режалар тузадиган палладир.

1-бошловчи:

- Дарҳақиқат, Руфина эндиги навбатни тарбиявий соатни очиш учун Мактабимиз тарбиявий ишлар буйича урин босариАдилметов Собир акага берсак.

2-бошловчи:

Рахмат сизга хам яхши тилаклар йулдош булсин. Эндиги навбатимиз бахор байрамига аталган шеърларга, мархамат тинглаб тамоша қилинглар.

1-бошловчи: Рахмат чиройли шеърлар учун, эндиги навбат Навруз байрами хақида малумотлар.

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан,

Ҳамма бир-бирига ширин сўз экан.

Олам ҳам баробар кеча кундуз экан,

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан.

2-бошловчи:

Созанда, чал созингни, даврада дилдор ўйнасин,

Қўшиғинг айт, муғанний даврада алёр янграсин.

(Навбат таниқли санъаткорларимиз томонидан куй ва қўшикда берилади.)

Шундан сўнг магнит тасмасига ёзиб олинган «Ялла» ансамбли томонидан ижро этилган «Сумалак» қўшиғи остида тайёр сумалаклар дастурхонга тортилади.

1 -бошловчи:

Сумалак тортилар насиба бўлиб,

Ариқда сув оқар бўтана, тўлиб,

Баҳорой келмоқда шодиёна кулиб,

Янги кун келмокда, келмоқда Наврўз.

2-бошловчи:

- Мана, дастурхонимизга Наврўзнинг шоҳ таомлари ҳисобланган сумалак ҳам тортилди. Маълумки, сумалак Наврўз таомлари орасида алоҳида тарихга ва ўринга эга. Чунки, сумалак тайёрлаш ҳам ўзига хос саънатни талаб қилади. Уни бугун бизга кечаси билан сумалак тайёрлаб, тортиқ этганлар яхши билишади. Бу таом аждодларимиздан бизга қадимий мерос ва анъана бўлиб, ўзининг шифобахшлиги билан аҳамиятлидир.

Шоирларимиз айтганидек,

Сумалагим тарихи зўр бу - «Си-малак»,

Ковлар экан ғайбдан келган ўттиз малак.

Ниятларинг ижоб бўлар айтсанг тилак -

Момом айтган пок ниятни соғинганман.

1-бошловчи:

- Эндиги навбат сахна куринишига

2-бошловчи:

- Мана, муҳтарам меҳмонлар, даврамиз жуда қизғин ўтаяпти.

Курашса кураги ерга тегмаган,

Ул мағрур бўйини ҳеч ким эгмаган,

Ҳали уни ҳеч ким жангда енгмаган,

Ўзбек полвони у, ўзбек полвони.

Ушбу байрам даврасига янада файз киритиш учун навбатни 8-«Б» синф укувчи полвонларига. Кураги ҳали ер кўрмаган бу полвонлар ўз шаънларини ҳимоя қиладилар. Марҳамат даврага.

1-бошловчи:

- Ҳозирги навбатни яна бир қизиқарли ўйинга берамиз. Бу ўйиннинг номи «Қошиқда сув ташиб, қудуқни тўлдириш» дейилади. Аммо бизнинг қатнашчиларимиз қошиқда сув ташиб стаканни тўлдирса хам катта гап.

Қани қарсаклар! Биз уларни қўллаб турамиз, улар эса ўз синифларининг шаънини ҳимоя киладилар.

2-бошловчи:

Бу яшил оламга ўзинг бер тўзим,

Шафтоли гулидай ёришар юзим.

Оқ бодом гулини ўпганинг ростми?

Келганлигинг чинми, қадим Наврўзим?!.

Эндиги навбат кизларимиз иштирокида рақс

1-бошловчи:

Қизғалдоқ баргидек учар дилдан ғам,

Тошқинлар киради қалбимга маним

Баҳоринг муборак бўлсин ушбу дам,

Менинг Қозоғистон - дилбар Ватаним!..

2-бошловчи:

- Муҳтарам меҳмонлар! Эндиги навбатни арқон тортиш мусобақасига берсак.

Марҳамат, талабгорлар, йигитман деган, юрагида ўти бор мардларни таклиф киламиз. (Арқон тортиш мусобақаси).

1-бошловчи:

- Навбат муҳтарам санъаткорларимизга.

Мана хурматли устозлар, ота-оналар, билимга чанқоқ уқувчилар, бугинги Навруз байрамига аталган тарбиявий соатимиз нихоясига етмоқда. Тарбиявий соатимизни якунлаш учун суз навбатини мактабимиз тарбиявий ишлар буйича директор уринбосари Собиржон ака Адилметовга суз берсак.

Рахмат сизга хам яхши тилаклар йулдош булсин. Рахмат келганинглар учун. Хайр соғ-саломатликда куришгунча.





М. Маметова атындағы №111 жалпы орта мектеп

Тарбиявий соат

«ХУШ КЕЛДИНГ

ЭЛИМГА НАВРЎЗ»

7- "Б" синф рахбари Д. Ахмедова




Шымкент 2015ж

© 2010-2022