Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Раздел Классному руководителю
Класс -
Тип Рабочие программы
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Ассалом, янги йил!

Саҳна байрамона безатилган. Янги йилни олқишловчи шиорлар осилган. Саҳна атрофида ранг-баранг шарлар қўйилган. Давра ўртасида эса безатилган янги йил арчаси турибди.

Бошловчилар кириб келади.

1-бошловчи: Табассумга, буркансин дунё,
Қордек оппоқ бўлсин дилингиз.

Бўлсин қордек тоза мусаффо,

Қадам қўйган янги йилингиз.

2-бошловчи: Янги йилда барчага,

Яхши тилак тилармиз.

Эзгу ниятлар билан,

Чинаккам бахт тилармиз.

1-бошловчи: Ассалому алайкум бугунги байрамимизга йиғилиб ўтирган азиз мехмонлар, қадрдон мактабдош дўстлар ҳар бирингиз қалбингизга байрам шкухини ҳадя этиб, эртаклардагидек хаёт, мўъжиза ва орзулар ижобатини олиб келувчи янги йилингиз муборак бўлсин.

2-бошловчи:Янги йил ҳар бир инсонга, ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, омад олиб келсин!

1-бошловчи: Ватанимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

2-бошловчи:Кириб келаётган Янги йил яъна бир бора барчамизга муборак бўлсин!

1-бошловчи: Арча шохларига орзулар илиб,

Турганда ёмон ўй кимдан ўтарди.

Янги йил муборак бўлмаса уни

Ҳар йили такроран ким ҳам кутарди.

2-бошловчи: Марҳабо, янги йил - йилнинг гўдаги,

Дадил улғайишинг сенга тилаймиз.

Бир бор умримизнинг такрор эртаги,

Хайрли кечмишинг Ҳақдан сўраймиз!

1-бошловчи:

Сахнага табрик учун-------------------------------

2-бошловчи: Янги 2016 йил эшик қоқмоқда. 2015 йил эса ўтмиш сари юзланганча остонада турибди. Келинг уни ажойиб дамлари, хотираларини ёдга олган ҳолда кузатамиз! Ёдингиздами... (экранда йил бўйи мактабда ўтказилган тадбирлардан қизиқарли, кулгили жойлари кўрсатилади).

1-бошловчи: Бироқ ўтаётган йилда яхши воқеалар ҳам кўп бўлди! Шундай эмасму?!

2-бошловчи: 5-синф қизлари "Хорзимча" рақс

1-бошловчи: Байрам табрик шеъри Досаева Орзу

2-бошловчи: 7 синф ўқувчилари томонидан тайёрланган янги йил ҳазили

Қахрамон: Янги йил қандай кун билсизми?

Тоштемир: Болалардек беғубор,

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Завқли,

Эришиб бўлмас орзуларга етадиган кун !

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Қаҳрамон: Энг ёқимли ҳодисалар рўй берадиган кун!

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Тоштемир: Унутманг, ўзингизни қандай тасаввур этсангиз, худди шундай бўладиган кун!

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Қаҳрамон:Мазза қилиб дам оладиган кун!

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Тоштемир:Сабрли - бардошли бўладиган кун!

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Қаҳрамон:Ҳеч нимадан қўрқмайдиган кун!

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Бу куннинг Қахрамони ким?

Яхшиям ҳамки бир таёқда йўнайман.

Ўзим қолиб қорқизимни ўйлайман.

Совғалар бериб, агар фойда кўрмасам,

Шартта ўзим қорбобаликни ташлайман.

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Тоштемир:Қорбобога саҳнанингизни бердинглар

Болаларни алдаб тургин, дединглар.

Қаҳрамон: Менга барибир, "лбюбой" жойда юравераман

Совғалар бериб, болаларни ҳам алдайвераман.

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Тоштемир: Нима бўлган тақдирда ҳам 2015 йил ҳадемай тарихга айланади. Шунинг учун уни "қўйиб юборинг"...

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Яқинлашаётган янги 2016 йил...

...иссиқ

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

...шинам

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

...ҳаммани бирлаштирадиган,

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

...ажойиб,

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

...қувноқ,

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

...саргузаштларга бой,

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

...ёқимли сюрпризларга тўла йил бўлсин!!!

Сценарий новогоднего мероприятие Ассалом, янги йил

Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табриклаймиз!!!

1-бошловчи:Албатта янги йилнинг асосий қахрамонлари Қорбобо ва қорқиз улар ҳам бугунги байрамимизга чақирилган ҳадемай келиб қолишади.

Қорбобо кириб келади.

Қорбобо: Уф, жуда чарчадимда, Бир оз дам олиб, нафасимни ростлай.

Қорбобо: Шу, болажонларим мени кутиб колишдида, бир оз кечикдик.

Қорбобо: Қоркизим тушмагур Бобожон, бирорта Джиптами, Меэрсдами борайлик деганди. Йўқ дегандим.

Қорбобо: Э, қайси қорбобо ёки қорқ из Джип , Меэрсда борган, тавба. Бундай юришнинг гашти бошқачада, қарайчи келиб қолдикми ўша М.Қашқари мактабига.

Ялмоғиз пойлаб келади.

ЯЛМОҒИЗ: Бу қорбобоми дейман. Аста бориб совға тўла қопини ўғгирласамикан -а. (аста бориб ўғирлайди) қочади.

Қорбобо: Ие, қопим қани, ҳозир шу ерда эди-ку (Ахтаради.)

Қорқиз: Ялмоғизни қувиб кириб келади.

Қорбобо: Ие, нима бўлди, қизим.

Қорқиз: Шу дейман, зинопоядан аста чиқиб келаётсам олдимдан. Ялмоғиз чиқб қолса бўладими. Қарасам қўлида қопи бор. Шу бобожоним қопи эмасмикин деб олдингиз га олиб келдим.

Қорбобо: қарилик қурсин, чарчаб қопни қўйдим, бир оз дам олдим. Салдан кейин қарасам, қопим йўқ.

Ялмоғиз: йўқ, йўқ, ўзимники, ҳеч қаерига қорбобонинг қопи деб ёзилмаган.

Қорбобо: Ҳа ,бу менинг қопимку. Ҳой, ялмоғиз қани қопни менга берчи.

Ялмоғиз: йўқ, бу меники, гувоҳларинг борми. .

Қорқиз: Ие,бобожон, энди нима қилдик. Болалар бизни интизорлик билан кутишяпти. Совғасиз бўлса ҳам ўзимиз боришимиз керак. Совғани кейинги байрамда ҳам бераверасиз.

Қорбобо: Тўғри айтасан қизим. Нима бўлса ҳам бораверамиз да энди.

Қорқиз: Юринг бобожон, кетдик.

Ялмоғиз: Хи-хи-хи, қорбобони бопладимда, қоп ўзимга қолди ейдиган нарсалар бордир- а, ие, дафтар, ручкадан бошқа ҳеч вақо йўқ -ку. Кризис қорбобо билан қорқизга ҳам келганми дейман- а. Энди нима қилса экан. Ортирадан борсами.

Қорбобо: Салом болажонларим мени кутиб қолдингизми . Мен Қорқиз билан сизларни янги йил билан табриклаш учун узоқ ўлкалардан келдик.

Қорқиз:Асалому алайкум азиз ўқувчилар, (Қоп кўтариб Ялмоғизо келади.)

Қорбобо: Ие, ЯЛМОҒИЗ кел, нима бўлди.

ЯЛМОҒИЗ: Йўқ, бобожон, ҳеч нима. Шу бобожон, мен байрамни бузиш мақсадида совға тўла қопингизни ўғирлагандим, қани шкалад, қани конфет, гўшт қани қопда ейдиган ҳеч вақойўқ ку.

Қорбобо: Ҳа, шундай де, энди тушундим. Ҳа, болаларга ўқув қуроллар олиб келаётган эдик.

ЯЛМОҒИЗ: (йикилиб) бобожон, мени кечиринг яна бир боргина кечиринг. Иккинчи бу ишни килмайман. Жон, бобожон.

Қорбобо: Сен мендан эмас, болалардан кечирим сўра

ЯЛМОҒИЗ: Кечиринглар мени, илтимос болажонлар. Бундан кейин яхши киши бўлиб юраман чин сўзим.

Қорбобо: Билмадим, сенга ишонса бўладими.

Қорқиз: Бобожон, ялмоғизни яна бир бор кечирайлик. Эвазига бизга яхшилаб рақсга тушиб беради.

Қорбобо: Майли, кечирдик.

Қўшиқ ( Ҳамма рақсга тушади)

Қорбобо: Баракалло ёлмоғиз, яша кел энди биз билан янги йилни қарши ол.

Қорқиз: бобожон, энди болажонларимизга аталган янги йил топишмоқларимизни берайлик, бир ақлини чарихлашсин.

Топишмоқлар:

  1. Нима ҳамма тилда гапиради. (Акс -садо)

  2. Ниманинг бешта бармоғи бор-у битта ҳам тирноғи йўқ (қўлқоп)

  3. Нимага одам орқасига ўгирилиб қарайди. (орқасида кўзи йўқ)

  4. Бир ажойиб иш хона, доим қиш хона. (музлатгич)

Қорбобо: Баракалло болаларим, яшанглар

Қорқиз: бобожон, энди болажонларимизнинг янги йилга аталган шеър, қўшиқлари бўлса эшитайлик.

(Уйда ўқийдиган ўқувчиларни даврага чақирилади ва совғалар улашадилар)

ЯЛМОҒИЗ: бобожон, энди мен ҳам бир болаларни синаб кўрай-чи, улар мендан аққилимикан.

Қорбобо: майли, ёлмоғиз.

ЯЛМОҒИЗ: қани болажонлар, қорбобони руслар нима деб чақиришади? Инглизларчи. Қорбобонинг қизини нима деб чақиришади? (уч тилда сўрайди).

Қорбобо: Баракалло болаларим! Сизларга қараб бирам хавасим келяпти.

ЯЛМОҒИЗ: бобожон, буларингиз мендан ҳам аққилли экан.

Қорбобо: Ҳа, тўғри айтасан ёлмоғиз булар жуда зукко болажонлар.

2-бошловчи: Бобожон, энди бизлар билан янги йил базмини мазза килиб томоша қилингар.

1-бошловчи: Ашула. Янги йил. 5 синф ўқувчилари.

2-бошловчи: Кўм-кўк арча атрофида ҳамма шод, хуррам,

Мехмон бўлиб келди, бизга янги йил байрам.

Қад кўтарди шодлик ила яшил арча ҳам

Хурсандчилик ато этгил эй, Қодир эгам!

1-бошловчи:Келинглар, бўлмаса бир ажойиб рақс томоша қилайлик.

"Лизгинка" рақси 7-Г синф ўқувчилари.

Қорбобо: Баракалло болаларим! Санаътингизга тасанно. Энди, мен билан қорқизимизнинг борадиган жойларимиз жуда кўп. Бизларга рухсат берсангиз-у, янги йил базмини давом эттираверсангиз. Сизларга азиз болажонларим 2016 йил 12 ой соғлиқ, 53 ҳафта яхшилик, 365 кун бахт 8760 соат омад 525660 минут бахтли дамларни олиб киришини Аллоҳдан сўрайман. Ўқиш ва ишларингизда ривож тилайман.

Қорқиз: Соғ бўлинглар! 2016 йилгача хайр, азизлар.

2-бошловчи: "Янги йил" қўшиғи 7-В синф қизлари.

1-бошловчи:"Айтишларича, Янги йил оқшомида қилинган ният ва кайфият бутун йил давомида ҳамроҳ бўлади", деган гап бор.

2-бошловчи: Ҳа, шундай экан, бировга айтмайдиган дилингиздаги гапларни бемалол ушбу байрам оқшомида айтиб қолинг, йўқса яна бир йил кутишга тўғри келади.

1-бошловчи:Азизлар, мана улкан хотираларга бой бўлган 2015 йил ҳам ортда қолди. Янги - 2016 йилнинг қадами қутлиғ ва хосиятли келсин.

2-бошловчи: Азиз ўқувчилар, даврамиз қатнашчилари! Сизларни кириб келаётган янги 2016 йил билан яна бир бор табриклаймиз, сизларга сиҳат-саломатлик, ўқишда, меҳнатда, ижодда, шахсий ҳаётда омад тилаймиз.

1-бошловчи:Шу билан байрам дастуримиз ниҳоясига етди, хайр соғ-саломат бўлинг.

(барча кечада қатнашганлар бошловчилар томонидан , саҳнага таклиф этиладилар)




© 2010-2022