Разработка открытого урока на тему XXI аср лидери

Раздел История
Класс 8 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

"XXI аср лидери" интеллект шоу ўйини асосида тарих фанидан 8 - синфлар орасида "Декада лидери" интеллект - шоу ўйинини ўтказиш.

Дарснинг мақсади: 1) Ўқувчиларнинг тарих фанидан олаётган билимларини умумлаштириш ва системага солиш;

2) Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш;

3) Маданиятли ва хулқли қилиб тарбиялаш.

Дарснинг жиҳози: "Декада лидери" ёзуви, шарлар.

Ўйиннинг бориши:

  1. Ташкилий қисм;

  2. Ўйиннинг мақсади ва вазифалари билан таништириш.

I - тур:

"Тарихий даврга саёҳат"

5 балл - юқори балл.

(тарихий даврни, фактлар билан тўлиқ айтса 3 балл, эмоция ва шахсий кўзқарашлар билан ролга кириб айтса 2 балл)

1 - савол: Сиз тасаввур қилинг1723 - 1726 йил жўнгғорларга қарши курашда сиз қозоқ жангчиларининг орасида эдингиз. Шунда қандай воқеаларнинг гувоҳи бўлардингиз?

Жавоб:

(1723-1726 йиллари "Ақтабан шубиринди" йиллари, бу йилларда қозоқлар қандай кўчиб - қўниб юрганини тушунтириб бериш керак.)

2 - савол: Тасаввур қилинг, сиз 1726 йил Буланти дарёси ёнида эдингиз. Бунда қандай воқеаларнинг гувоҳи бўлардингиз?

Жавоб:

(бу ердаги жанг 1726 й "Қалмоқ қирилган" деб аталганини, бу жанг "Ақтабан шубиринди" дан кейин ўз ерлари учун кураш олиб борганини айтиб ўтиши керак)

3 - савол: Тасаввур қилинг, сиз 1731 й октябрь ойида Абулхайрхоннинг старшиналаридан бири эдингиз.

Жавоб:

(Абулхайрхон томонидан кичик жуз қозоқларининг Россияга қўшилишини айтиш)

4 - савол: Сиз 1773-1775 й кичик жуз қозоқлари билан бирга эдингиз. Қандай воқеага гувоҳ бўлардингиз?

Жавоб:

(Пугачев бошчилигида деҳқонлар уруши тўғрисида айтиш)

5 - савол: Тасаввур қилинг, сиз 1775 й Шимолий Америкага бориб қолдингиз. Қайси воқеани кўрдингиз ва бу воқеада ким тарафда бўлардингиз?

Жавоб:

("Бостон чойхўрлиги" тўғрисида)

6 - савол: Тасаввур қилинг, сиз Сирим Датули билан қўзғолонда қатнашдингиз.

7- савол: Тасаввур қилинг, сиз "Сибирь қозоқлари ҳақида" низом ишлаб чиқишда қатнашдингиз. Бу низомда нима тўғрисида ишладинглар?

Жавоб:

(бу низом қачон ва ким томонидан ишлаб чиқилганини тушунтириш)

8 - савол: Сиз Кенесари султон бошчилигида деҳқонлар урушида қатнашдингиз. Қўзғолоннинг бориши тўғрисида айтиб берсангиз.

Жавоб:

(К. Касимули қўзғолони 1837 - 1847 й бўлиб ўтди)

ІІ - тур:

Мақоллар конкурси (юқори балл - 3 балл)

  1. Булбул чаманни севар, одам Ватанни.

  2. Она юртинг омон бўлса,

Ранги рўйинг сомон бўлмас.

  1. Юртни обод қиламан деган, ўзи обод бўлади.

  2. Юрт билан бўлган етар муродга,

Юртдан айрилган қолар уятга.

  1. Еридан айрилган етти йил йиғлар,

Элидан айрилган ўлгунча йиғлар.

  1. Юрт қўрисанг ўзарсан,

Қўримасанг тўзарсан.

  1. Ўзга юртнинг данғиллама саройидан,

Ўз юртингнинг кулбаи вайронаси яхши.

  1. Ватан уйинг - остонасидир,

Юрган йўлинг азиз маҳалланг.

ІІІ - тур: "Пойга"



Бу турда баллар таблода кўрсатилган.

Қадимги Қозоғистон тарихи

1 - савол: Дастлабки одамлар Қозоғистон ҳудудида қачондан бошлаб яшаган ва уларнинг маконлари қайси ҳудудларда кўпроқ топилган?

Жавоб: Қозоғистон территориясида дастлабки одамлар бундан 1 млн йил олдин яшай бошлаган. Уларнинг маконлари Жанубий Қозоғистон, Марказий ва Ғарбий Қозоғистонда топилган. (15 б)

2 - савол: Саклар қанча тўпга бўлинган, уларни атанг.

Жавоб: (Улар 4 тўпга бўлинган: 1) парадарайя, 2) тиграхауда, 3) хаомоварга 4) аримаспалар) (10 б)

3 - савол: Бронза даври қайси йилларни ўз ичига олади?

Жавоб:(Э.а. ІІ мингинчи йилликнинг ярмида) (5 б)

4- савол: Қозоғистонда Андронов маданиятига оид 150 та қабогоҳ ва 30 та макон қаерда топилган?

Жавоб: Марказий Қозоғистонда (15 б)

5- савол: Э.а. 518 й қайси форс подшоми сакларга қарши жанг қилди?

Жавоб: (Доро І ) (15 б)

6 - савол: Андроновликлар доимий жиҳатдан нимага сиғинган?

Жавоб: (кўкка, қуёшга,оловга) (10 )

7 - савол: Форс - эрон подшоси Кир саклар ва массагетларнинг қайси маликасининг қўлида ҳалок бўлди?

Жавоб: (Тўмарис) (10 б)

Ўрта асрлар Қозоғистон тарихи

1 - савол: Турк атамаси илк бор қачон ва қайси манбада аталган?

Жавоб: 542 й Хитой манбаларида (15 б)

2 - савол: Қарлуқ хоқонлиги қайси йиллари яшади?

Жавоб: 756 - 942 й (5 б)

3 - савол: Олтин ўрда давлати қачон ва ким томонидан ташкил топди?

Жавоб: 1236 й Ботухон (10 б)

4 - савол: Туркешлар давлатининг пойтахти қайси шаҳар бўлган?

Жавоб: Аввал Суяб, кейин Тараз бўлган. (15 б)

5 - савол: Қорахонийлар давлатига ким асос солган?

Жавоб: Сотуқ Бўғрохон (15 б)

6 - савол: Чингизхон Ўрта Осиё ва Қозоғистон ерларини қачон босиб олди?

Жавоб: 1219 - 1224 й (10 б)

7 - савол: Қосимхон қайси йиллари хонлик қилди?

Жавоб: 1511 - 1523 й (10 б)

XVIII - XIX асрда Қозоғистон

1 - савол: Қозоғистонда хонлик бошқаруви тугатилиши тўғрисида қачон ва қайси қонунда кўрсатилган?

Жавоб: 1822 й Сперанский томонидан ишлаб чиқилган "Сибирь қозоқлари" ҳақида низомда (10 б)

2 - савол: Бўкей ордаси қачон ва қаерда ташкил топди?

Жавоб: 1801 й Ёйиқ ва Едил дарёси оралиғида (5 б)

3 - савол: С. Датули қўзғолонининг енгилиш сабаби нима эди? (15 б)

4 - савол: XIX аср 50 - йилларида Қўқон зулмига қарши энг йирик қўзғолон қачон ва қаерда бўлиб ўтди?

Жавоб: 1858 й Авлиёотада (15 б)

5 - савол: Бўкей ўрдасидаги деҳқонлар қўзғолонига қарши рус ҳукумати томонидан ким бошчилигида армия юборилди?

Жавоб: Геке ва Меркулок (15 б)

6 - савол: Семейда сургунда бўлган рус ёзувчиси ким?

Жавоб: Достоевский (10б)

7 - савол: Бўкей ўрдасидаги қўзғолон қанча даврга бўлинади?

Жавоб: 3 даврга: 1) 1833 - 1836, 2) 1837, 3) 1838 (10 б)

IV - тур: "Жорға"

Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл. 1 минутда қанча саволга жавоб беришини аниқлаш.

№1

  1. Тош даври қанчага бўлинади?

  2. Конституция қабул қилинган кун.

  3. Қайси ҳарфлар товуш билдирмайди?

  4. Олтин Ўрданинг асосчиси.

  5. Ғалаба куни.

  6. Чингизхон сўзи маъноси

  7. Қозоғистонда расмий турда қанча партия бор?

  8. Соатнинг 3/1 қисми

  9. "Поле Чудес" кўрсатуви бошқарувчиси

  10. Ўтрор мўғуллар томонидан қачон қамал қилинди?

№2

  1. Энг қадимги одам

  2. Қозоқ хонлигини кимлар қурди?

  3. Мусулмонларнинг хосиятли ойи

  4. СССР тарқалган йил

  5. Қозоқ хонлигининг XVIII асрда пойтахти

  6. Бир йилда қанча ҳафта бор?

  7. Қозоғистонда қанча вилоят бор?

  8. Операнинг Ватани

  9. Абилайхоннинг лақаби

  10. Абу Насир Ал Фаробий қайси шаҳарда дунёга келди?

№3

  1. Жаҳон динлари нечта?

  2. Қозоғистон Мустақиллик куни?

  3. Аҳмад Яссавий мақбарасини ким қурдирган?

  4. Индульгенция нима?

  5. Қозоғистон жанубидаги чегарадош мамлакат?

  6. Шимкент шаҳри ҳокими

  7. Кигиз уй қанча қисмдан иборат?

  8. Сайрамнинг қадимги номи.

  9. Мактабимиз директори.

  10. Абилайхон қайси йиллари хонлик қурди?

№4

  1. Бир йилда қанча фасл бор?

  2. Дунёда энг баланд тоғ?

  3. Хонлик даврида ота - оймоқни ким бошқарди?

  4. Харитани энг кўп фойдаланган мамлакат?

  5. Ер шаридаги энг кўп халқ

  6. Қозоғистоннинг биринчи президенти

  7. 1642 й Англиядаги уруш

  8. Қозоғистондан чиққан географ олим

  9. "Айтқсу" да қўшиққа жўр бўладиган мусиқа асбоби

  10. Мусулмонларнинг хосиятли куни

№5

  1. Мустақиллик куни

  2. Жарангсиз ундошлар нимадан ҳосил бўлади?

  3. Улуғ Ватан уруши қачон бошланди?

  4. Энг узун дарё

  5. Қоғоз биринчи қаерда кашф қилинган?

  6. Қозоғистонда давлат тили

  7. Қулоқ қайси орган?

  8. Қозоқ хонлиги асосчилари

  9. "Девони ҳикмат" асари автори

  10. Қозоғистоннинг шимолидаги чегарадош давлат

№6

  1. "Жеті жарғы" қонунлар тўплами асосчиси

  2. Палеолитдан кейин қайси давр келади?

  3. Аристотелдан кейин 2 - устоз ким?

  4. Мустақилликнинг 10 йиллиги қачон бўлди?

  5. В ундошининг жарангсиз жуфти

  6. Республика куни

  7. Км қандай ўлчов бирлиги

  8. А. Яссавий қаерда туғилган?

  9. Жўжи Чингизхоннинг нечанчи боласи?

  10. "Революция" сўзининг маъноси

№7

  1. Грецияда қачон ҳеч ким уруш қилмаган?

  2. Қозоқ хонлиги қанча этапдан иборат?

  3. "Қутадғу билиг" асари автори

  4. Ундошлар қанча турга бўлинади?

  5. Биринчи қозоқ косманавти

  6. Буюк ғалабанинг 60 йиллиги қачон нишонланди?

  7. Феодал тузумидан кейин қайси давр?

  8. 1 кг тош енгилми, 1 кг пахтами?

  9. Чингизхон сўзининг маъноси

  10. Индульгенция нима?

№8

  1. Ким биринчи бошқарган: Қосимхон ёки Ҳақназархон

  2. Туркистоннинг қадимги номи

  3. Қозоғистонлик 3 марта Соц. меҳнат қаҳрамони

  4. Чингизхон вафот этган йил

  5. Биринчи косманавт аёл

  6. Улуғ Ватан урушида қатнашган қозоқнинг 2 қаҳрамон қизи

  7. Қозоғистон Республикасининг давлат рамзлари

  8. Иброҳим ота ва Қорасоч она мақбараси қаерда жойлашган?

  9. Қозоғистон аҳолиси

  10. Абилайхон қайси йиллари хонлик қилди?

"Полиглот"

Ер

Дарё

Шаҳар

Қуёш

Денгиз

Орол

Тоғ

Булут

V - тур: "Ўйла, изла, топ"

Доскада номерланган суратлар туради, уни ўқувчилар топиши керак.

(Фақат кимлигини айтса 1 балл, ҳаёти тўғрисида айтса 2 балл, умумий 3 балл)

  1. Абилайхон

  2. Қурманғази

  3. Абилхайрхон

  4. Абай Қунанбаев

  5. Қорқит ота

  6. Т. Аубакиров

  7. Ш. Валиханов

  8. "Олтин одам"

VI - тур: "Фикр - ўй одиссеяси"

2030 й мактабни қандай тасаввур қиласиз? (юқори балл 5 балл)

Ўқувчининг фикрлаш ва ижодкорлик қобилиятига эътибор бериш.

Ўйин якуни:

  1. Ҳакамлар ҳайъатига сўз

  2. Лидерни аниқлаш

  3. Мукофотларни топшириш












© 2010-2022