Тест инновацион таълим технологиялари, Тест

Раздел История
Класс 12 класс
Тип Тесты
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

"ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ"

МОДУЛИ БЎЙИЧА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ


1. Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка қандай номланади?

a) тест;

b) портфолио;

c) силлабус;

d) ассесмент.

2. Талабанинг индивиудал таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва бошқалар жамланадиган портфолио қандай номланади?

a) баҳоловчи портфолио;

b) натижалар портфолиоси;

c) ишлар портфолиоси;

d) ҳужжатлар портфолиоси.

3. Талаба томонидан бажарилган ижодий ишлар, лойиҳалар, тадқиқотлар, уларнинг натижаларини акс эттирувчи рейтинг дафтарчаси, ижодий иш дафтари, электрон ҳужжатлар, моделлар, лойиҳалар, ижтимоий, ишлаб чиқариш, педагогик амалиётга доир ҳисоботлар, талаба томонидан мустақил ёки гуруҳдошлар билан ҳамкорликда тўплаган адабиётлар, даврий нашрларнинг ксеронусхалари, иллюстрациялар жой оладиган портфолио - бу ...

a) баҳоловчи портфолио;

b) тақриз портфолиоси;

c) ишлар портфолиоси;

d) ҳужжатлар портфолиоси.

4. Талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин оладиган портфолио қандай номланади?

a) баҳоловчи портфолио;

b) тақризлар портфолиоси;

c) ишлар портфолиоси;

d) ҳужжатлар портфолиоси.

5. Талабанинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш мақсадида шакллантирилиб, назорат ишлари, тестлар, чизмалар, кроссвордлар ва бошқалардан таркиб топадиган портфолио - бу ...

a) баҳоловчи портфолио;

b) натижалар портфолиоси;

c) тақризлар портфолиоси;

d) On-line портфолио.

6. Талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланадиган портфолио қандай номланади?

a) баҳоловчи портфолио;

b) натижалар портфолиоси;

c) тақризлар портфолиоси;

d) On-line портфолио.

7. 1) талабалар томонидан олий таълим муассасаси ёки факультет сайтига материалларни қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш каби шаклларда намоён бўладиган портфолио - бу ...

a) баҳоловчи портфолио;

b) натижалар портфолиоси;

c) тақризлар портфолиоси;

d) On-line портфолио.

8. Истиқболли иш ўрнига эга бўлиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, фан олипиадаларда иштирок этиш, номдор ҳамда Президент стипендиясига талабгор бўлиш ҳамда шахсий мақсадларни амалга оширишда амалий аҳамият касб этувчи ҳужжатлар тўплами қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

a) педагоглар портфолиоси;

b) талабалар портфолиоси;

c) раҳбарлар портфолиоси;

d) экспертлар портфолиоси.

9. Талабалар портфолиосининг яратилиши неча босқичда амалга ошади?

a) 2 босқичда;

b) 3 босқичда;

c) 4 босқичда;

d) 5 босқичда.

10. Луғавий жиҳатдан "инновация" тушунчаси қандай маънони ифодалайди?

a) ўзгартириш киритиш;

b) қўшимча киритиш;

c) янгилик киритиш;

d) таклиф киритиш.

11. Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган
фаолият қандай номланади?

a)инновация;

b) новация;

c) гравитация;

d) градация.

12. Янги ғоялар, тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Улар ниманинг кўринишлари саналади?

а) технологиянинг;

b) методиканинг;

c) инновациянинг;

d) лойиҳалашнинг.

13. Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар қандай номланади?

а) таълим воситалари;

b) таълим технологиялари;

c) таълим методлари;

d) таълим инновациялари.

14. "Инновацион таълим" тушунчаси дастлаб қаерда асосланган?

a) 1919 йилда Берлинда;

b) 1979 йилда Римда;

c) 1920 йилда Вашингтонда;

d) 1995 йилда Москвада.

15. Таълим инновациялари неча турга бўлинади?

а) 2 турга;

b) 4 турга;

c) 6 турга;

d) 8 турга.

16.Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;

b) радикал, модификацияланган ва комбинацияланган инновациялар;

c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар;

d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.

17. Фаолият йўналишига кўратаълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;

b) радикал, модификацияланган ҳамда комбинацияланган инновациялар;

c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар;

d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.

18.Ўзгаришларнинг кўламига кўратаълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;

b) радикал, модификацияланган ва комбинацияланган инновациялар;

c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар;

d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.

19. Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;

b) радикал, модификацияланган ҳамда комбинацияланган инновациялар;

c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар;

d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.

20. Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у нима деб юритилади?

а) новация;

b) эврика;

c) инновация;

d) интуиция.

21. Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси қандай номланади?

а) новация;

b) эврика;

c) инновация;

d) интуиция.

22. Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият қандай номланади?

а) педагогик фаолият;

b) ижодий фаолият;

c) инновацион фаолият;

d) ижтимоий фаолият.

23. Ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, юксак муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг ушбу таркибий элементлари ким томонидан кўрсатилган?

a) В.Сластенин;

b) У.Нишоналиев;

c) М.Кларин;

d) В.П.Беспалько.

24. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичдакечади?

а) 2 босқичда;

b) 4 босқичда;

c) 6 босқичда;

d) 8 босқичда.

25.Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш неча босқичда кечади?

a) 2 босқичда;

b) 4 босқичда;

c) 6 босқичда;

d) 8 босқичда.

26. Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим қандай номланади?

a) шахсни тарбияловчи таълим;

b) шахсни ривожлантирувчи таълим;

c) шахсга йўналтирилган таълим;

d) шахсни ижтимоийлаштирувчи таълим.

27. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, "педагог-талаба(лар)" муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим қандай номланади?

а) инновацион таълим;

b) лойиҳа таълими;

c) ҳамкорлик таълими;

d) интерфаол таълим.

28. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари,ўзаро ривожланишлари, шунингдек,"педагог-талаба(лар)" муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимийхарактердаги технологиялар қандай номланади?

а) интерфаол таълим технологиялари;

b) лойиҳа таълими технологиялари;

c)инновацион таълим технологиялари;

d) ҳамкорлик таълими технологиялари.

29.Жуфтлик ва кичик гуруҳаъзоларининг ўзаро бирлиги;жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳарбир аъзонинг шахсий ва гуруҳмуваффақияти учун жавобгарлиги;кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланганўқув-билиш фаолиятини ташкилэтиш;гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши. Ушбу тамойиллар қандай таълим технологияларининг моҳиятини ифодалайди?

а) интерфаол таълим технологияларининг;

b) лойиҳа таълими технологияларининг;

c) ҳамкорлик таълими технологияларининг;

d) инновацион таълим технологияларининг.

30. Яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия қандай номланади?

а) "Ажурли арра";

b) "Ақлий ҳужум";

c) "Зинама-зина";

d) "Қора қути".



© 2010-2022