Открытый урок по узбекскому языку на темуКушма гап

Раздел Иностранные языки
Класс -
Тип Рабочие программы
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

№110 З.Ҳусанов номли умумий ўрта мактаб

ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси

Гулноза Абдуганиеванинг бир соатлик очиқ дарс учун

ёзган иш режаси

Дарс мавзуси: Эргаштирувчи боғловчили қўшма гаплар ва уларнинг турлари. Ҳоким ва тобе гаплар.

Дарс мақсади: Эргаштирувчи боғловчили қўшма гаплар ,уларнинг турлари, ҳоким ва тобе гаплар ҳамда уларнинг амалда қўлланишини билиб олиш.

Кутиладиган натижа:ўқувчилар эргаштирувчи боғловчили қўшма гаплар, уларнинг турлари,ҳоким ва тобе гапларнинг ишлатилишини, матн билан ишлашни

ҳамда таҳлилни ўрганиб оладилар.

Дарс услуби: аралаш: ноанъанавий,баён қилиш ва иллюстрация, "Мезо"модулли ўқитиш технологияси," Кембриж" дастури асосида .

Дарс тури:ўтилганларни мустаҳкамлаш, янги билимлар баёни.

Дарс жиҳози:кўргазмалар, тестлар,слайдлар,проектор,кўргазмалар.

Дарснинг бориши:1. а ) руҳий тайёргарлик;

б) дарсни ташкил этиш ;

в) ўқувчиларнинг дарсга ҳозирлигини кузатиб бориш;

2.Қизиқувчанлигини ошириш.

3.Фикр уйғотиш.

4.Уй вазифасини текшириш ва баҳолаш.

5.Янги мавзуни баён қилиш.

6.Мустаҳкамлаш,баҳолаш.

7.Уйга вазифа бериш.

Ўқитувчининг иш-ҳаракати

Ўқувчининг иш-ҳаракати

Тушунчалар

Ташкилий қисм:

ўқувчиларнинг дарсга

ҳозирликларини кузатиш,

диққатни тўплашни машқ қилдириш, руҳий жиҳатдан

тайёрлаш,гуруҳларга бўлиш ,

" аниқлов боғловчили қўшма гап", "сабаб ва мақсад боғловчили қўшма гаплар ","чоғиштирув боғловчили қўшма гап" ҳамда "шарт ва тўсиқлик боғловчили қўшма гаплар" номли гуруҳларга бўлиб ,гуруҳ сардорларини,баҳоловчиларни,

деб номлаш,уй вазифасини текшириш,

ролларга бўлиб олиш, ўтилган

мавзуни мустаҳкамлаш,савол-

жавоб ўтказиш,тест олиш.

Янги мавзу баёни:

жумбоқлар орқали муаммоли вазият ҳосил қилиб янги мавзуни

ёритиш,гуруҳларга топшириқлар

берилади,мавзуни мустаҳкамлайди,

қизиқарли саволлар бериб,билим-

ларни аниқлаш,ўқувчиларнинг

фикрини билиш,тўплаштириш

стратегияси асосида мавзуни янада

теранроқ ёритиш ,изоҳ бериш ва

баҳолаш.

Дарсни мустаҳкамлаш:

дарснинг мустаҳкамлаш қисмида

ўқувчиларни яна бир бора янги мавзуга боғлаб "Нуқта" ,"Вергул", "Сўроқ" ва"Вергул" деб гуруҳларга бўлиб, ҳар бир ўқувчи янги мавзуни қандай ўзлаштирганлиги-

ни аниқлаш мақсадида индивидуал топшириқлар-алоҳида гаплар бериб,таҳлил қилишларини топшириқ қилиб бераман .Савол -топшириқлар асосида янги мавзуни мустаҳкамланади.

Уйга вазифа:107-109-бетларни ўқиш,196-машқ.

Ўқитувчини одобли ва маданиятли ўқувчи бўлиб

кутиб олиш ,навбатчи ҳисобот топшириши, дарс жараёнида

фаол иштирок этиш , " аниқлов боғловчили қўшма гап", "сабаб ва мақсад боғловчили қўшма гаплар ","чоғиштирув боғловчили қўшма гап" ҳамда "шарт ва тўсиқлик боғловчили қўшма гаплар" номли гуруҳи ўз гуруҳи ҳақидаги маълумотларни баён қиладилар.гуруҳларга бўлиниш,гуруҳ сардорларини,

баҳоловчиларни,баён қилувчилар ҳамда тақдимотчиларни сайлаш

ўтилган мавзу бўйича савол-жавоб

ўтказиш,ўқувчилар ўтилган

мавзуларни ўзлаштиришни

ўрганади,саволларга жавоб

бериш орқали билимларини

мустаҳкамлайдилар,тўплаштириш

стратегияси асосида дидактик

материаллардан фойдаланиб , ўз билимларига янада аниқлик киритадилар, бир-бирининг тестларини текшириб баҳолайди,

ҳар бир гуруҳнинг баҳоловчиси ўз гуруҳи аъзоларига баҳо беради,

баҳоларни изоҳлайди,кимнинг дарсда фаол қатнашганини айтади,

бугунги дарсда нимани

ўрганганлигини "Бари

менинг қўлимда"рефлексияси бўйича ёзиб беради.

Дафтарларига берилган уй

вазифасини ёзиб олади.


Дарсни бошлашдан аввал доира шаклида туриб олиб,бир-бирларига энг самимий тилакларимизни билдирадилар."Бугунги кун сизга фақат қувонч келтирсин"

.


( Проекторда шу шеърнинг мазмунига мос слайдлар: гуллар, ғунчалар,капалак-

лар тасвири кўринади . )

"ақлингни чархла"саҳифаси-

тиниш белгилар асосида

грамматик топишмоқлар

"Гул-ғунча"

тўплаштириш дастури

"Балиқ ови"ўйин- машғулоти-"Ёш ижодкор"саҳифасида

буюк мутафаккирлар

ҳаёти ва ижодига доир боғловчили гаплар туздирилади.

Ассалому алайкум ,азиз ўқувчилар. Хуш кайфият билан сабоғимизни бошлаймиз.Аввало доира шаклида туриб олиб,бир-бирларимизга энг самимий тилакларимизни билдирамиз."Бугунги кун сизга фақат қувонч келтирсин"

Бугун синфда ким навбатчи? (навбатчи ҳисоботи тингланади)

--Баракалла,демак, уйга вазифа : "Эргаштирувчи боғловчили қўшма гаплар"

мавзусини ўқиш-ўрганиш,қоида ёд олиш керак эди. Буни текшириш учун ҳар бир ўқувчига алоҳида гаплар берилади,ўқувчилар ўзига берилган гапни ўқиб,унда иштирок этган боғловчини топадилар ва шу асосда гуруҳларга бўлиниб оламиз:

1.Самимий айтилган сўз содда бўлади, чунки дилнинг ҳукмронлиги тилдан устун бўлади.

2. Вақт оқар дарё,шунинг учун фурсатни ғанимат бил.

3. Билим манбаи бўлган китобни севинг,чунки у бахт -саодатга элтади.

4.Синовларга пухта тайёргарлик кўрилди,шунинг учун натижалар қувончли бўлди.

5.Менинг бутун фикри-ёдим,қалбим билимларни тарғиб қилишга қаратилган,чунки мен билим орттириш лаззатидан баҳраманд бўлдим.

6.Қўрқоқлик жуда зарарлидир,чунки уиродани фойдали ҳаракатлардан тўхтатиб қўяди.

7..Яшираман ёвуз илонни бағримизга,токи кўрмасин душманларим ҳасрат кулгисин.(Ойбек)

(шеъриятда бадиий жило учун гап бўлаклари тартиби ўзгариши мумкинлигини тушунтираман.)

8.Турсунбойнинг бу жиноятини Жаннат хола ҳам кечиролмади,негаки она қалбида Ватан хоинига ўрин йўқ эди.("Уфқ"романидан)

9.Гар бошингга қилич келса ҳам рост гапир.

10.Агар шогирд шайхдур,гар қозидурур,

Андин устоз рози бўлса, тенгри розидурур.(А.Навоий.)

11.Бу оқшом ,гарчи теварак тинч бўлса ҳам,кечагидан кўра қўрқинчлироқ туюлар эди.

12.Агар кўрганларини ҳикоя қилиб берса,улар ишонмасликлари мумкин.

13.Гар келди бошингга юз жафо,

Билгин тилингдан ҳар бало.(Қутадғу билигдан")

14.Агар ёлғиз эсанг ҳамдам китобдур,

Билим субҳидаги нур ҳам китобдур.(А.Жомий.)

15.Чалқанча ётган ,кўкраги қон, даҳшатли суратда юзи оқарган фашист бирдан бошини кўтарди-гўё ўлиб тирилгандай.("Афсонага айланган ҳақиқат")

(З.Ҳусановнинг хотира кунини эслаб, ижодий фикрлаймиз.)

16.Нақадар севинчбахш ёрнинг муждаси,

Гўё кўкка етди яраланган бош.(У.)

17.Машина сердарахт хиёбонларг бурилиши биланоқ,худди салқинга буркангандек бўлдик.

18.Меҳмонлар жўнаб кетиши биланоқ ҳовли гўё сув қуйгандек жимжит бўлиб қолди.

19. Кумушнинг қораси кўрингани замон Отабек гўё шамдек қотиб қолди.

20. Одамлар уй-уйларига тарқалар экан,кенг ва кимсасиз кўчалар гўё сув қуйгандек жимжит бўлиб қолди.

21.Дейдиларким,ойда ҳам доғ бор.

Ҳозиргина ҳамма ёқ тинч,осойишта,гўё ҳеч нарсанинг шарпаси йўқдай.

22.Кимки ҳалол меҳнат қилса,у бехавотир яшайди.

23.Болани билимли қилишга бел боғландики,унга жуда ёшлигидан билим ўргатиб борилди.

24.От шунча чанқаган эдики,хўжайиннинг келишини ҳам сезмай сув шимирарди.

25.Нонушта шу қадар тез тайёр бўлган эдики,отам бошлиқ ҳаммалари бобомнинг олдига етиб келдилар.

26.Кўз очиб юмгунч вақт ўтди ҳамки,қиз янги меваларни отанинг олдига келтирди.

- Айни пайтда биз эргаштирувчи боғловчили қўшма гапларни аниқлов боғловчили қўшма гап, сабаб ва мақсад боғловчили қўшма гаплар ,чоғиштирув боғловчили қўшма гап ҳамда шарт ва тўсиқлик боғловчили қўшма гапларни ўрганаётганимиз учун мен ўқувчиларни" аниқлов боғловчили қўшма гап", "сабаб ва мақсад боғловчили қўшма гаплар ","чоғиштирув боғловчили қўшма гап" ҳамда "шарт ва тўсиқлик боғловчили қўшма гаплар" номли гуруҳларга бўлиб ,гуруҳ сардорларини,баҳоловчиларни,

баён қилувчилар ҳамда тақдимотчиларни сайлашларини,гуруҳлар ўз жойларига жойлашишларини сўранаман.

Одатимизга кўра ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз сардорларни сайлаб оладилар.

--Раҳмат, энди сардорлар ўз гуруҳларидаги баён қилувчи, тақдимотчи-

призентация қилувчи, вақт назоратчиси-таймс спикер ҳамда баҳоловчиларини

аниқлаб олсалар. Гуруҳ аъзоларининг ўз вазифа -роллари акс этган нишонларини тақиб олишларини эслатиб ўтаман.

Шундай қилиб, " аниқлов боғловчили қўшма гап", "сабаб ва мақсад боғловчили қўшма гаплар ","чоғиштирув боғловчили қўшма гап" ҳамда "шарт ва тўсиқлик боғловчили қўшма гаплар" номли гуруҳлари беллашувга шайми?

Интизом бор жойда иш унумли бўлади, шунинг учун ҳар бир гуруҳ ўз қоидаларини ёзиб, компьютерга узатишса,келишилган ҳолда умумий бир қоидага амал қилиб машғулотимизни давом эттирсак.

Гуруҳ қоидалари:

  1. Дарс жараёнида фаол иштирок этиш.

  2. Ўзгалар фикрини тинглаш ва ҳурмат қилиш.

  3. Ўз ролини маҳорат билан ижро этиш.

  4. Хуш кайфиятда бўлиш.

Баҳоловчилар ўқувчиларни критерий-баҳо меъёри: оғзаки ва ёзма саводхонлиги, назариядан олган билимларига кўра тўлиқ жавобларга қизил, унча тўлиқ бўлмаган жавобларга яшил,ўртача жавоблар учун сариқ рангли қоғозларни бериб баҳолаб борадилар.

Боғловчилар юзасидан гуруҳ аъзолари интерфаол ўйинининг"Гул-ғунча"усулини амалга ошириб,"Баён қилувчи " ва "Тақдимотчи" ролидагилар ўз гуруҳларининг фикрларини ҳимоя қиладилар

"Баҳоловчилар"ўз гуруҳ аъзоларини баҳолаб боришяпти.

Ўқувчилар ,боғловчи сўзининг луғавий маъноси нима? Қандай нарса-буюм- кимсалар ёки ҳодисаларни бир-бирига боғлаш мумкин?

1.Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш мумкин.

2.Интернетга боғланиш мумкин.

3.Содда гапларни

4.Уюшиқ бўлакларни

5.Узилган тасма ёки ипни

Боғловчи сўзининг синоними -маънодош сўзларини топинг?

(боғлаш,улаш,яқинлаштириш,)

Боғловчи сўзининг антоними-қарама-қарши маъноли сўзларни топинг?

(узиш, узоқлашиш)

Янги мавзу ўтган дарснинг узвий давомидир.Шундай экан, боғловчилар ҳақида қандай қимматли маълумотларни биламиз?

(ўқувчилар ўз фикрларини баён қилишгач,экранда

Боғловчи дастури намоён бўлади)

1. "Тенг боғловчилар" гуруҳи тенг боғловчилари ҳақидаги маълумотларни;

2. "Айирув боғловчилар" гуруҳи айирув боғловчилари ҳақидаги маълумотларни;

3."Эргаштирувчи боғловчилар" гуруҳи эргаштирувчи боғловчилар ҳақидаги маълумотларни дастури асосида баён қилиб берадилар.

Гап бўлакларини ва гапларни бир-бирига боғлайдиган ёрдамчи сўзлар боғловчи дейилади. Ишлатилишига кўра боғловчилар икки хил:

1.Якка боғловчилар:ва, аммо, агар, чунки,гўё,шунинг учун каби.

2.Такрорланувчи боғловчилар:баъзан,бир,ё,ёки,гоҳ,хоҳ,на(булардан ё ёки боғловчилари якка ҳолда ҳам ишлатилади)

Грамматик маъно ва вазифаларига кўра боғловчилар тенг боғловчилар ва эргаштирувчи

боғловчиларга бўлинади.

Тенг боғловчилар гап бўлаклари ва гапларни тенг грамматик муносабатда боғлайди.Улардан бири бошқасига ҳоким ёки тобе бўлмайди.

4

Тенг боғловчилар тўртга бўлинади:1) бириктирувчи боғловчилар;

2)зидлов боғловчилар;

3)айирув боғловчилар;

4)инкор боғловчиси;

Бириктирувчи боғловчилар ва,ҳамда боғловчилари бўлиб,улар уюшиқ бўлакларни ёки гапларни боғлайди.Булардан ташқари ,биланкўмакчиси,-да,-у(-ю)юкламалари ҳам баъзан бириктирувчи боғловчи каби ишлатилади.Кўпгина туркий тилларда бириктирувчи боғловчи ҳисобланган ҳам сўзи ҳозирги ўзбек тилида бу вазифада кам қўлланилади.Мисоллар:Ҳавода одамлар,қушлар ва машиналар садосидан бириккан қандайдир ёқимли бир мавж сузар эди.

Зидловчи боғловчилар маънолари бир-бирига қарама-қарши бўлган гап бўлаклари ёки гапларни боғлайди.Булар: аммо,лекин,бироқ ,балки боғловчиларидир.Мисоллар:Бутун кучимни икки кўзимга йиғдим-да,унинг бевафо,бироқ ғамгин, шўх,лекин маъюс кўзларига тикилдим. Ёмғир тинган,аммо кўча жуда шамол ва совуқ эди.

Баъзан -у, -ю юкламаси ҳам зидловчи боғловчи маъносида ишлатилади:Саломат опа кўринди-ю,ҳеч нарса деёлмади.

Айирувчи боғловчилар уюшиқ бўлакларни ёки гапларни бир-биридан ажратиб боғлайди. Бунда бир вақтлилик ҳам,галма-галлик ҳам ифодаланади. Айирув боғловчилар,асосан,такрорланган ҳолда ишлатилади:ё,ёки,ёхуд,ёинки(булар якка ҳолда ҳам,такрорланган ҳолда ҳам ишлатилади),гоҳ...,гоҳ, дам...,дам,бир...,бир, баъзан...,баъзан,хоҳ...,хоҳ,ҳам...,ҳам.Мисоллар:1.У ҳам кўп ўтмай ё инженер,ё ўқитувчи бўлиши мумкин. 2.Раис отам ҳарвақт шундай дейди:"Ҳам ўқи, ҳам тўқи..." Йўлчи меҳмонлар учун дам ясоғлик патнуслар,дам чой,дам... лаган -лаган мантилар,дам косаларда шўрвалар ташиди.

Эргаштирувчи боғловчилар қўшма гап таркибидаги гапларни грамматик жиҳатдан бир-бирига тобелаш йўли билан боғлайди. Шунинг учун улар эргаш гапли қўшма гапларда ишлатилади.

Эргаштирувчи боғловчилар қуйидагиларга бўлинади:

1)аниқлов боғловчиси;

2)сабаб ва мақсад боғловчилари;

3)чоғиштирув боғловчилари;

4)шарт ва тўсиқсизлик боғловчилари.

Аниқлов боғловчиси -ки (-ким) қўшма гап составидаги гапларни изоҳлаш,аниқлаш маъноси билан боғлайди:От шунча чанқаган эдики,хўжайинннинг келишини ҳам сезмай сув шимирарди.Дейдиларким, ойда ҳам доғ бор...

Сабаб ва мақсад боғловчилари чунки,шунинг учун ,негаки,токи,шу туфайли,шу боис,шу сабабли,натижада,оқибатда сўзлари бўлиб,қўшма гап таркибидаги содда гапларни сабаб ёки мақсад маъноси орқали боғлайди:Ойқиз чўл оқшомини дилдан севади, чунки чўл нимага бой бўлса,кеч кириши билан ҳамма-ҳаммаси равшан кўринади...

Чоғиштирув боғловчилари гўё,гўёки,бамисоли,худди гап ёки гап бўлакларини қиёслаш, ўхшатиш маъноси орқали боғлайди:Нақадар севинчбахш ёрнинг муждаси,гўё кўкка етди яраланган бош.

Шарт ва тўсиқлик боғловчилари агар (гар),агарда,башарти,гарчи,гарчанд зеро, зотан(архаик) қўшма гап таркибидаги гапларни шарт ёки тўсиқсизлик маъноси орқали боғлайди:Агар хоҳласангиз,мен бирга бораман. Гар ўзимни кўрмак истасанг,ёвни енгиб,зафар билан қайт.

"Шеърият саҳифаси"даги Эркин Воҳидовнинг"Камтарлик" шеърини ёддан ўқийман:

Гарчи шундай мағрур турса ҳам,

Пиёлага эгилар чойнак.

Шундай экан, манманлик нечун?

Кибру ҳаво нимага керак?

Камтарин бўл,ҳатто бир қадам

Ўтма ғурур остонасидан.

Пиёлани шунинг -чун инсон

Ўпар доим пешонасидан.

(шунинг учун боғловчиси баъзан шунинг-чун тарзида ёзилади.)

Энди дарсликнинг 48--бетидаги қоидани ўқиймиз.

Ана шу қоидаларни амалга тадбиқ этиш мақсадида 61--машқни ўқиймиз. Эргаштирувчи боғловчили қўшма гапларни содда гапларга айлантирамиз.улар орасидаги маъновий муносабатларнитаҳлил қилиб,ҳоким ва тобе гапларга ажратамиз.

66-машқ.

Берилган содда гапларни ҳоким гап сифатида қўллаб,уларнинг мазмунига мос тобе гаплар топинг ва эргаштирувчи боғловчили қўшма гаплар тузинг.

Дарсни мустаҳкамлаш:1.Мавзуни мустаҳкамлаш ҳар бир ўқувчи янги мавзуни қандай ўзлаштирганлигини аниқлаш мақсадида индивидуал топшириқлар-алоҳида гаплар бериб,таҳлил қилишларини топшириқ қилиб бераман .Савол -топшириқлар асосида янги мавзуни мустаҳкамланади.

Дарс якуни : суҳбат ва савол-жавоб асосида мавзу мустаҳкамланади.

Ўқувчиларнинг янги мавзуни қай даражада тушунганликларини аниқлаш мақсадида "Ҳаммаси ўз қўлимда "рефлексиясини амалга оширилади.

Уйга вазифа: 47-48--бетларни ўқиш-ўрганиш,қоидаларни ёд олиш,65- машқ.


7




© 2010-2022