Открытый урок по узбекскому языку Сифат

Раздел Иностранные языки
Класс -
Тип Рабочие программы
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:



Фан: Ўзбек тили

Мавзу: Сифат-сўз туркуми.

Мақсад: 1. Ўқувчиларга сифат-сўз туркуми ҳақида маълумот бериш.

2.Фикрлаш қобилиятларини ошириш, ижодий изланишга ўргатиш.

3.Ўқувчиларни одобли, меҳнатсевар бўлишга чақириш. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

Дарс жиҳози: Интерактив доска, жадвал, сюжетли расмлар,

ребус, карточкалар, тест саволлари.

Дарс тури: аралаш.

Дарс услуби: савол-жавоб, тушунтириш.

Фанлараро боғланиш: ўқиш, дунётаниш, қозоқ тили, рус тили.

Дарснинг бориши:

I. Ташкилий қисм:

а) Поэтик минут (ўзбек тили ҳақида шеър).

Она тилим- онажоним тили бу,

Бешикданоқ синган жону қулоққа.

Элу юртим, хонумоним тили бу,

Қадимликда ўхшар она тупроққа.

Она тили.

Она тили- онам тили.

Меҳрибоним меҳри дили.

Айтган сўзим тилагимдир.

Она тилим- юрагимдир,

Она тилим илдизимдир

Энг ёруғ кундузимдир.

Унутмайман ўзлигимни,

Тил севдирган ўзбегимни.

б) Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиш.

1-гуруҳ - Билимдонлар

2-гуруҳ - Зукколар.

3-гуруҳ - Топқирлар.

Дарс давомида гуруҳларни топшириқларни бажаришига қараб житонлар бериб бориш.

II. Ўтган мавзуни мустаҳкамлаш.

"Отларнинг келишик қўшимчалари билан турланиши"

мавзусини мустаҳкамлаш.

а) уй вазифаларни текшириш, дафтарларни алмаштириш.

б) ҳар бир гуруҳдан бир-бир ўқувчи доскага чиқарилиб,

берилган сўзни келишик қўшимчалари билан турлаш.

Ватан Қозоғистон Астана.

  1. Бош келишиги . . . . . . . . . . . .

  2. Қаратқич келишиги . . . . . . . . . . . .

  3. Тушум келишиги . . . . . . . . . . . .

  4. Жўналиш келишиги . . . . . . . . . . . .

  5. Ўрин-пайт келишиги . . . . . . . . . . . .

  6. Чиқиш келишиги . . . . . . . . . . . .

в) Доскадаги ўқувчилар топшириқни бажаргунча, гуруҳларга топшириқ

бериш.

1 гуруҳ - тест саволларга жавоб бериш

2 гуруҳ - карточкадаги саволларга жавоб бериш.

3 гуруҳ - мақолни давом эттириш.

(интерактив тахтадаги берилган мақолларни

давомини айтиш, келишик қўшимчаларини топиш)

  1. Яхши боладан раҳмат.

. . . . . . . . . . .

  1. Яхши отга бир қамчи.

. . . . . . . . . . . . . .

  1. Тилга эътибор - . . . , . . . .

  2. Меҳнат - . . . . . . . . . . . .

  3. Булбул чаманни севар,

. . . . . . . .

г) Занжир ўйини.

1 гуруҳ - тушум келишидаги отларга,

2 гуруҳ - жўналиш келишигидаги отларга

3 гуруҳ - чиқиш келишигидаги отларга сўз айтади.

Дам олиш дақиқаси.

III. Янги мавзу баёни:

Сифат-сўз туркуми. (Сын есім).

Муаммоли вазият.

Топишмоқларни жавобини топиб, бош ҳарфларни қўшиб янги мавзуни аниқлаш.

Топишмоқлар.

1. Уй ҳайвони саналар,

Сут қаймоқни етказар.

Қани топингчи дарров,

Бу қайси жонивор? ( сигир)

  1. Юриб, юриб келади,

Саватдай жой олади. ( ит)

  1. Шалпанг қулоқли, узун хартумли,

Баҳайбат гавдаси бор. ( фил)

  1. Келганида тўрт оёқ,

Кетганида икки оёқ. ( айиқ)

  1. Кучугимга ўхшайди,

Товуқни еб тўймайди. ( тулки)

Интерактив тахтада расмлар кўрсатилади. Расмдаги ҳайвонларга қисқача таъриф берилади. Ҳайвонларнинг белгиларини айтиб, сўз бирикмаси тузиш, сўроқлар бериш.

Ола сигир ( қандай сигир?), зийрак ит ( қанақа ит?), баҳайбат фил ( қандай фил?), қўнғир айиқ ( қандай айиқ?), айёр тулки ( қандай тулки?).

Сўзларга сўроқ бериш орқали сифатнинг қоидасини келтириб чиқариш.

Сифат нарса ёки буюм, шахсларнинг белгисини билдириб, қандай? қанақа? қайси? каби сўроқларга жавоб бўлади.

Сифатлар рангни, маза-таъмни, шакл ҳажмни, хил-хусусият каби белгиларни билдиради.

Масалан: қизил олма, баланд чўққи.

Дарслик билан ишлаш.

а) 177- машқ.

( топишмоқларни жавобини топиш, сифатларни аниқлаш).

б) Ижодий иш. ( нуқталар ўрнига мос сифатлар қўйиб ёзинг).

1 - гуруҳ 2-гуруҳ 3-гуруҳ

Открытый урок по узбекскому языку Сифат

в) Мустақил иш.

( Чизиқлар ўрнига мос сифатлар қўйиб, гапларни ёзиш).

  1. Қизлар . . . , . . . гулларни теришди.

  2. . . . ўқувчилар дарров етиб келдилар.

  3. Широқ . . . лашкарни адаштирди.

Мақоллар занжири.(Ҳар бир гуруҳ биттадан сифат қатнашган мақол айтади).

г) Сайланма диктант.

Тинч океани Атлантика океанига қараганда катта, одобли бола элга

манзур. Илғор теримчилар мукофатланди. Гулноза сариқ, қизил, оқ

гуллардан чиройли гулдаста ясади.

Дам олиш дақиқаси.

"Ким чаққон" ўйини жадвални тўлдириш.

1 - гуруҳ - ранг- тусни

2 - гуруҳ - маза -таъмни

3 - гуруҳ - шакл ҳажмни билдирувчи сифатларни ёзади.

д) Ребус ечиш.

( Ўқувчилар ребусни ечиб, "Зумрад ва Қиммат" сўзини топишади).

Сўнг эртакдаги "Зумрад ва Қиммат" образларига хос фазилатларни

ёзишади. Открытый урок по узбекскому языку СифатРебус.



Венн диаграммаси.

Зумрад Қиммат

Открытый урок по узбекскому языку Сифат

Ўқувчиларни фикрларини тўплаб, ахлоқий тарбия берилади.

Гуруҳ бўйича сўнгги топшириқ.

е) Расмлар асосида матн тузиш.

Бунда учта расм интерактив доскада кўрсатилади. Расм асосида сифатлар қатнаштириб матн тузиш. Матн мазмунига қараб баҳоланади.

IV. Мустаҳкамлаш.

"Тўплаштириш" стратегиясидан фойдаланиб, мавзуни мустаҳкамлаш.

Открытый урок по узбекскому языку Сифат



V. Дарсни якунлаш.

- Дарс давомида яхши қатнашган ўқувчиларни баҳолаш, рағбатлантириш.

- Житонлар ҳисобланиб, ғолиб гуруҳ аниқланади.

VI. Уйга вазифа: 181-машқ. Қоидани ёд олиш.





© 2010-2022