Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза

Мультимедиа (мулти – кўп, медиа – муҳит) – бу компютер технологияларининг сохаси бўлиб, турли ахборот сақловчи воситаларидаги турли физик кўринишда ифодаланган ахборотларга ишлов беради. Мултимедиа– бу замонавий техник ва дастурий воситалардан фойдаланиб, интерфаол дастурий таъминот остида бошқариладиган видео ва аудио эффектларнинг ўзаро боғлиқлиги бўлиб, матн, товуш, графика, фото, видеони бирлаштиради. Бунда маълумот турли ахборот ташувчиларида мавжуд бўлиши мумкин (магнит ва оптик дисклар, ...
Раздел Информатика
Класс -
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг

асосий тушунчалари

Режа

1.Кириш. Мультимедианинг асосий тушунчалари.

2. Мультимедиа технологиясининг қўлланиш сохалари

3.Мультимедиа технологиясининг педагогикадаги ўрни.

4. Мультимедианинг аппарат ва дастурий таъминотига талаблар


Калит сўзлар: Мултимедиа, мултимедиa технологиялари, визуал эффектлар, аудио (нутқли) ва видеокиритиш, иммерсивлик, интерфаоллик, мултимедиa - кўпмуҳитлик, виртуал ҳақиқийлик тизими.


1.Кириш. Мультимедианинг асосий тушунчалари


Мультимедиа (мулти - кўп, медиа - муҳит) - бу компютер технологияларининг сохаси бўлиб, турли ахборот сақловчи воситаларидаги турли физик кўринишда ифодаланган ахборотларга ишлов беради.

Мултимедиа - бу замонавий техник ва дастурий воситалардан фойдаланиб, интерфаол дастурий таъминот остида бошқариладиган видео ва аудио эффектларнинг ўзаро боғлиқлиги бўлиб, матн, товуш, графика, фото, видеони бирлаштиради. Бунда маълумот турли ахборот ташувчиларида мавжуд бўлиши мумкин (магнит ва оптик дисклар, аудио ва видео тасмалар).

Мултимедианинг аппарат - дастурий воситалари фойдаланувчи ўз иш фаолиятида ахборотнинг матн ва график шаклдан ташқари яна фойдали аудио ва видео файллар шаклларидан фойдаланиш, ҳамда ўзларининг анимацияли ролик ва филмларини яратишлари мумкин.

Мултимедиа тушунчаси 1988 йилда Янги технологияларни амалиётда татбиқ этиш ва улардан фойдаланиш муаммолари билан шуғулланадиган йирик Европа Комиссияси томонидан шакллантирилган.

1945 йилда америкалик олим Ваннивер Буш "MEMEX" номли хотирани ташкил килиш концепциясини таклиф қилган, бу эса мултимедиа технологияларини ривожланишининг ғоявий сабаби бўлди. Бу ғояга кўра, ахборот қидириш жараёни формал белгилар, яъни номерлар, индекслар ёки алфавит тартиби бўйича эмас, балки ахборотнинг мазмунига қараб амалга оширилади. Бу ғоялар кейинчалик компютерда амалга оширилганда гиперматн тизимлари, яъни матнли маълумотлар комбинациялари билан ишлаш тизимини пайдо бўлишига олиб келди. Кейинчалик эса гипермедиа тизимларининг (графика, товуш, видео ва анимация билан биргаликда ишлаш тизимлари) ривожланишига сабабчи бўлди. Гиперматн ва гипермедиа тизимларининг биргаликдаги ривожланиши мултимедиа йўналишининг келиб чиқишига олиб келди. Шундай қилиб мултимедиа ўз ичига гиперматн ва гипермедиа тизимларини қамраб оладиган фан.

Аммо 80 - йиллар охирида мултимедиа технологияларига қизиқиш машхур америкалик компютер мутахассиси бизнесмен Билл Гейтснинг номи билан боғлиқ. У ("National Art Gallery. London") номли дастурий маҳсулотни яратган. Бу мултимедиа дастурида музейнинг маълумот омборларидан фойдаланилган. Бунда турли муҳитлардан - тасвир, товуш, анимация, гиперматн тизими намоён қилинган.

Айнан мана шу мултимедиа дастури ўз ичига мултимедианинг учта асосий тамойилини қамраб олган.

  1. Ахборотни одам қабул қила оладиган бир нечта муҳит ёрдамида тасвирлаш. (multi -кўп, ва media - муҳит);

  2. Фойдаланувчи томонидан "мустақил қидирув" асосида дастур чегараларидан чиқиб кетмаган ҳолда, ўзининг мустақил усулларини қўллаш;

  3. Навигация воситалари ва интерфейс дизайнидан фойдаланиш.

Мультимедиа технологияси бир вақтнинг ўзида маълумот тақдим этишнинг бир неча усулларидан фойдаланишга имкон беради: матн, графика, анимация, видеотасвир ва овоз. Мултимедиали технологиянинг энг муҳим хусусияти интерфаолик - ахборот муҳити ишлашида фойдаланувчига таъсир ўтказа олишга қодирлиги ҳисобланади.

Мултимедиa технологияларининг асосий мақсади - товуш, видео, анимация ва бошқа визуал эффектлар билан таъминланган дастурий махсулотларни яратишдан иборатдир. Бунда мултимедиа дастурий махсулотлари ўз ичига интерфаол интерфейс ва бошқариш механизмларини қамраб олади. Ундан ташқари мултимедиа техналогиясидан фойдаланувчи ўзи дизайн билан шуғуллана олишига имкон беради, шунингдек статик (харакатсиз) ва динамик (харакатланувчи) тасвирларни яратиши ҳамда ўз ижодий ишининг натижаларини алоқа каналлари орқали ташқи мухитга тарқатиши мумкин.

Мултимедиа технологияларининг асосий афзалликлари ва хусусиятларига қуйидагилар тегишли:

  • битта ахборот ташувчисида катта хажмли турли маълумотларни сақлаш имконияти;

  • экранда тасвирни ёки унинг айрим фрагментларини катталаштириш имконияти. (режим "лупа"). Тасвирни сифатини сақлаб қолган ҳолда 20 маротабагача катталаштириш мумкин;

  • тасвирларни таққослаш ва турли дастурий воситалар ёрдамида уларни қайта ишлаш;

  • турли матн, графика ва товуш муҳаррирлари ва картографик маълумотлар билан ишлаш имкониятлари;

  • "эркин" навигация ёрдамида асосий менюга, тўлиқ мундарижага ёки дастурнинг истаган жойига чиқиш.

Мультимедиа воситалари - бу фойдаланувчи товуш, видео, графика, матн, анимация ёрдамида мулоқотда бўладиган аппарат ва дастурий воситаларнинг йиғиндиси.

График ва товуш редакторлари, картографик ахборот ва матнларга ишлов бера оладиган шахсий амалий дастурлар билан ишлаш мумкин. Масалан, оддий Word редакторида тайёрланган файлни график файлга айлантириш, бир форматдаги график файлларни бошқа форматдаги график файлларга айлантириш, бир неча мултимедиа иловаларини ягона мултимедиа иловаларига жамлаш, мултимедиа иловаларини ўлчамини, ҳажмини, сифатини ва тузилишини мултимедиа дастурлари орқали амалга ошириш мумкин. Бундай дастурларга Adobe PageMaker, Adobe Photoshop, Adobe Flash, 3D Max каби дастурлар киради.

Мультимедиали тақдимот - бугунги кунда ахборот тақдим этишнинг ягона ва энг замонавий шакли ҳисобланади. Бу матнли маълумотлар, расмлар, слайд-шоу, диктор жўрлигидаги овоз билан бойитилган, видеопарча ва анимация, уч ўлчамли графика тарзидаги дастурий таъминот бўлиши мумкин. Тақдимотнинг маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан асосий фарқи уларнинг мазмунан бойитилганлиги ва интерфаоллигидир, яъни белгиланган шаклда ўзгаришга мойиллиги ва фойдаланувчи фаолиятига муносабатини билдиришидир. Мултимедиа технолологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган тақдимотлар тингловчи ва фойдаланаувчилар учун тушунарли ва самаралидир.

Мультимедиа маҳсулоти - таркибига мусиқа таралиши, видеоклиплар, анимация, картиналар ва слайдлар галереяси, турли маълумотлар базалари кириши мумкин бўлган интерфаол, компьютерда ишланган маҳсулот.

Виртуал ҳақиқийлик тизими деганда - биз имитацион дастурий ва техник воситалар деб қабул қиламиз. Интерфаолликни таъминлаш учун, виртуал тизим бошқарувчи амалларни қабул қилиши керак. Бу амаллар кўпмодалликга, яъни кўз билан кўрадиган, товуш орқали қабул қиладиган бўлиши керак. Бу амалларни амалиётда бажариш учун замонавий тизимларда турли товуш ва видеотехнологиялардан фойдаланилади. Масалан катта хажмли товуш ва видеотизимлари, шунингдек одамнинг бош қисмига ўрнатиладиган шлем ва кўзойнак дисплейлар, "ҳид сезадиган" сичқончалар, бошқарувчи қўлқоплар, кибернетик нимчалар симсиз интерфейс биргалигида ишлатилади.

Виртуал ҳақиқийлик тушунчасини Jaron Lanier (Ланье) таклиф этган. Виртуал ҳақиқийлик иммерсивлик ва интерфаоллик тушунчалари билан боғлиқ. Иммерсивлик деганда одамнинг виртуал ҳақиқийликда ўзини фараз қилишини тушуниш лозим. Интерфаоллик фойдаланувчи реал вақтда виртуал ҳақиқийликдаги объектлар билан ўзаро мулоқотда бўлиб уларга таъсир кўрсатишга эга бўлади.

Виртуал борлиқ турлари:

  • Пассив виртуал борлиқ (passive virtual reality) - инсон томонидан бошқарилмайдиган автоном график тасвирни товуш билан кузатилиши;

  • Текширилувчи виртуал борлиқ чегараланган миқдорда фойдаланувчига тақдим қилинадиган сценарий, тасвир, товушни танлаш имконининг борлиги;

  • Интерфаол виртуал борлиқ трекинг вазифасини бажара оладиган махсус қурилма ёрдамида яратилган дунё қонунлари асосида виртуал муҳитни фойдаланувчи ўзи бошқара олишидир;

  • Трекинг виртуал муҳитдаги реал объектнинг жойлашиши координаталарини (x, y, z) ва уни фазода жойлашиши бурчакларини (a, b, g) беришга мўлжалланган.


2. Мультимедиа технологиясининг қўлланиш сохалари

Бугунги кунда мультимедиа технологиялари инсон фаолиятининг бизнес, таълим, тиббиёт ва бошқа шу сингари турли соҳаларида қўлланилишини кўриш мумкин. Ушбу фаолият йўналишларида мультимедиа маҳсулотларини яратиш учун кенг кўламдаги дастурий маҳсулотлар мавжуд. Уларнинг айримлари мультимедианинг алоҳида компонентлари билан ишлашга мўлжалланган.

Умумий олиб қараганда мултимедиа технологияларидан фойдаланувчиларни 3 турга бўлиш мумкин. Улар: оддий фойдаланувчилар, бизнес соҳасида фойдаланувчилар, турли касб усталари (1.1-расм).

Мультимедиа тизимлари



Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза

Бизнес иловалар

Касб усталарига

Оддий фойдаланувчи


Компьютер графика воситалариМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза

Ўқитиш дастурлари

Тақдимотномалар

Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза

Видеоконференциялар

Анимация

ЭнциклопедияларМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза

Товушли почта

Видеофилмлар ишлаб чиқариш

МаълумотномаларМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза


График пакетлар

IP-телефония

Мусиқа студиялари

Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маърузаМультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза

Мусиқа тахрирловчилар

Мультимедиа тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари мавзусида маъруза



1.1-расм. Замонаваий мультимедиа тизимларининг турлари ва таркиби

Мултимедиа технологияларидан оддий фойдаланувчилар қуйидаги мақсадларда фойдаланадилар:

  • Ўқитиш дастурларида - бунда ўқитиш жараёнида турли расмли анимациялар, электрон дарслик, электрон китоб ва электрон ўқув қўлланмалар бўлиши мумкин.

  • Энциклопедиялар - бу бирор-бир атамани ёки иловани тушунтиришда турли мултимедиа иловаларини қўллаш.

  • Маълумотномалар - берилаётган маълумотни турли шаклда келтириш ва тушинишни осонлаштириш.

  • График пакетлар - турли график иловалар устида ишлаш имкониятини берувчи дастурлар.

  • Мусиқа таҳрирловчилар - мусиқа файллари устида турли амаллар бажариш.

Бизнес соҳасида, масалан, фирмалар уй-жой сотувида мултимедиа технологияларидан кенг фойдаланадилар. Бу йўналишда сотиладиган уйларнинг каталоглари яратилади, ҳаридор экранда уйни хар ҳил томонларидан кўриши, ундаги ҳамма хоналари бўйлаб интерфаол сайр қилиши, режа ва чизмалари билан танишиши мумкин.

Мултимедиа технологияларидан турли касб усталари қуйидаги мақсадларда фойдаланадилар:

  • Компютер графикаси воситалари - бунда турли дастурлар ва техник таъминотлар орқали ишлаш.

  • Анимациялар - Adobe Flash ва 3D Max дастурлари ёрдамида турли анимациялар яратиш.

  • Видеофилмларни ишлаб чиқиш - ҳозирда мултимедиа технологиялари телевидения ва киностудияларда филмларни яратиш жараёнида кенг кўламда қўлланилмоқда. Кино индустриясида ва видео санатда мултимедиа тизими муаллифнинг зарурий иш дастгохига айланмоқда. Филм муаллифи бундай компютер тизимида олдиндан тайёрланган, чизилган, суратга олинган, видео камерада олинган табиат манзараларини жамлаб, керакли кўринишдаги асарни яратади. Режиссор тасвирга олинган хар бир кадрни жуда тез кузата олади, компютер монтажи аниқлик даражаси юқори ва мулоқат иш тартибида жараённи олиб бориш мумкин. У турли хил видеоеффектларни ярата олиши ва тасвирларни ўзгартириш ҳамда қўшиш, олдиндан тайёрланган товуш лавхаларини кадрга жойлаштириш ва тасвирни товуш билан монандлаштириш ишларини сифатли бажара олади. Компютер ёрдамида ишлов берилган ёки хосил қилинган тасвирларни тадбиқ этиш янги тасвирий техникани хосил бўлишига олиб келади.

  • Мусиқа студиялари - мултимедиа технологияларини санъатдаги тадбиқига мисол бўлиб мусиқаларини оптик дискларда ёзилишини келтириш мумкин. Дискда ёзилган юқори сифатли мусиқани фақат эшитибгина қолмай у ёки бу композиторни экранда турли партитурларини кўриш, алоҳида мавзу ёки чолғу асбобини танлаб, ажратиб эшитиш мумкин. Агар муаллифи товушларни турлича ўзгартириши, ташқи турли аудио манбалардан товуш тўпламларини жамлаш ва олдиндан йиғилган товуш базасидан фойдаланиши ҳамда товуш эффектларини хосил қилувчи дастурларни ишлатиши мумкин.

Мултимедиа технологияларини тиббиётда қўллашнинг кенг имкониятлари мавжуд ва у долзарбдир. Аввалам бор бу маълумотлар ва билимлар омборига асосланган тиббиёт эксперт тизимларини яратиш, жаррохлик ишларини олиб бориш даврида видео ва аудио қурилмалар орқали ёритиш усулларини ишлаб чиқиш, мутахассисларни замонавий жаррохлик ва даволаш усулларига ўқитиб малакасини оширишда қўллаш. Мултимедиа технологиялари дори-дармон ва доривор ўсимликлар каталогини яратишда шунингдек тиббиёт ўрта таълим талабаларини ўқув жараёниларида (рангли тасвирда ва анимация ҳолатида қон айланиш тизими, мушак ва нафас олиш тизимлари) қўллаш катта самара бериши мумкин.

3. Мультимедиа технологиясининг педагогикадаги ўрни

Мултимедиа технологиясининг тадбиқ этиш сохаларидан асосийси кенг манода таълимдир: яъни видеоэнциклопедиа, интерактив йўналтиргич, тренажерлар, интеллектуал ўйинлар, компютер ўқитиш тизими ва масофавий таълим йўналишларидир. Мултимедиа тизимини нафақат олий ва ўрта таълим тизимда бундан ташқари малакали мутахасислар тайёрлаш марказларида, мактабгача тарбия корхоналарида ҳам мувафақиятли қўллаш мумкин. Мултимедиа қурилмалари ва дастурлари ҳамда интерактив доска билан таъминланган компютер тизими инсон фаолиятида ва билим сохаларида секин аста универсал ўқитиш ёки ахборот воситалари бўлиб қолмоқда. Мултимедиа платаси ўрнатилган шахсий компютерлар амалда деярли ҳамма соҳа бўйича универсал ўқитувчи ва ахборот воситаларига айланадилар. Бунинг учун шу соҳа бўйича CD - ROMдан ўқиладиган дарслик дисклар бўлиши етарликдир.

Мултимедиа технологиялари таълимнинг турли сохаларида мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда кенг миқёсда ўз ўрнини эгалламоқда.

Мултимедиа махсулотларини педагогик жараёнда фойдаланишнинг икки хил йўлда амалга ошириш мумкин.

1.Бозорда мавжуд дастурий махсулотлардан ўқитиладиган фан доирасига мос келадиганларидан фойдаланиш. Тажриба кўрсатадики, танлаш масаласи анча мураккаб, чунки мавжуд махсулотлар ўтиладиган фан дастурига мос бўлиши, педагог томонидан қўйилган маълумотларнинг ишончлилик талабларига, қабул қилиниш даражасига, тўлиқлигига жавоб бера олиши лозим. Бу эса кўпгина холларда махсулотни яратиш жараёнида ўрганилаётган сохадан керакли билимга эга бўлган мутахасис-педагог иштирок этмаганлигидандир.

2.Ўқитувчи томонидан ўқитиладиган фан мақсадига ва кўриладиган масалалар доирасига мос мултимедиа махсулотини яратиш. Бунинг учун фан ўқитувчилари мултимедиа технологиялари бўйича малакаларини турли курсларда ошириши, шунингдек компютер имкониятларини батафсил ўрганиб чиқиши, қўшимча тасвирларни кўрсатиш воситалари ва интерактив досканинг имкониятларини билишлари лозим.

Иккала кўрсатилган йўл мултимедиа технологиялари сохаси бўйича юқори касбий билимга эга бўлишликни талаб этади, шунингдек аппарат ва дастурий воситалардан самаралий фойдаланиш бўйича яхши тайёргарликка эга бўлиш лозим.

Асосан мултимедиа тизимининг икки туридан фойдаланилмоқда: ташқи қурилма тўпламига эга бўлган шахсий компютер асосидаги ва икки томонлама ахборот алмашуви орқали ўқитишнинг электрон доскаси (интерактив доска) проектор ва тизимли блок асосидаги турлари.

Мултимедиа тизимининг иккинчи турини жорий этиш учун компютернинг тизимли блоки, проектор ва икки томонлама ахборот алмашувчи электрон доскалардан (интерактив доска) фойдаланилади.


4.Мультимедианинг аппарат ва дастурий таъминотига талаблар


Мультимедиа тизимларидан фойдаланишда ва уларни лойиҳалаштириш жараёнида дастурий ва аппарат таъминотларга аниқ талаблар қўйилади.

Компьютернинг аппарат қисмига талаблар:

  • 1 Гб дан кам бўлмаган оператив хотира (RAM);

  • 120 Gb дан юқори ҳажмга эга бўлган қаттиқ диск;

  • маълумотни ёзиш ва ўқиш тезлиги катта бўлган DVD -RW компакт - дискларига мўлжалланган дисковод;

  • 3D графикани таъминлайдиган видеоадаптер;

  • рангли оқимли принтер, фотобосмага эга бўлиши шарт;

  • юқори сифатли аудиоадаптер ва юқори қувватли акустик тизим (+микрофон);

  • USB порт;

  • симсиз қурилмаларни улаш учун инфрақизил порт.

IBM ва Microsoft фирмаларининг биргаликдаги ишлари натижасида маълумотларни турли форматларини таърифлайдиган спецификациялар ва дастурий интерфейслар яратилган:

  • RIFF - маълумотларни форматини аниклайди;

  • MCI - мультимедиа периферияси ва функциялари билан ўзаро мулоқатда бўлиш учун мўлжалланган дастурий интерфейс, масалан (видеопроигрывател) мультимедиа функциялари билан мулоқатда бўлиши;

  • DV - MCI - рақамли тасвирларни бирлаштирувчи дастурий интерфейс. У IBM ва Microsoft фирмалари билан биргаликда яратилган.

Viewer Author Toolkit ёрдамида яратилган мультимедиа иловалари ишга тушириш модули ёрдамида ишга туширилади.

Хозирги пайтда мультимедиа тизимларида замонавий ОТ лари (масалан, Windows 7 ёки XP) дан кенг фойдаланилади. Файлларни турли форматларга конвертация килиш имкониятлари кенгайтирилаяпти. Ахборотни кодлаштириш ва сикиш тизимлари яратилган. Видеоқамров, видео ва аудиоэшиттиришга (видео ва аудио плеер) мўлжалланган дастурлар мавжуд.

Мултимедиа технологияларини инсон фаолиятининг кўп сохаларидаги тадбиқига кўплаб мисоллар келтириш мумкин, лекин билиш керакки энг асосийси, бу технология компютерни интеллектуал имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди, бу эса инсоннинг ижодий потенциалини кучайтиришга туртки бўлади.


Назорат саволлари

  1. Мультимедиа деганда нимани тушунамиз?

  2. Мультимедиа тизимларининг турлари

  3. Мультимедиага қайси қурилмалар тегишли?

  4. Мультимедиа технологияларини қўллаш соҳалари.

  5. Мультимедиа технологияларининг афзалликларини ва хусусиятларини санаб ўтинг.

  6. Мультимедиа технологиясини таълимда қандай қўлланилади?



© 2010-2022