Презентация на тему Оддий график муҳарири Paint

Дарс мазмуни: ўқувчиларга компьютер графикаси ва график муҳарирлар ҳақида тушунча берилади. Оддий график муҳаррири Paint да ишлаш, суратни очиш ва сақлашни ва олган билимларини амалда қўллаш ўргатилади. Ўқувчиларнинг таҳлил, синтез, эътибор, ижодий хаёл, мустақил фикрлаш ҳамда берилган топшириқларни тўғри бажариш малакаларини ривожлантирииш. •Кутиладиган натижа. Ўқувчилар график муҳаррида графика турлари билан ишлаш, суратни очиш ва сақлаш ҳақида билим ва тушунчага эга бўладилар...
Раздел Информатика
Класс -
Тип Рабочие программы
Автор
Дата
Формат rar
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Фан: информатика

Синф : 5-«а,б,в,г,д»

Сана : 14.01.16 й

Мавзу: Оддий график муҳаррири.Суратни очиш ва сақлаш.

Дарснинг мақсади:

а) Таълимий: ўқувчиларга оддий график муҳарририда ишлаш, суратни очиш ва сақлаш ҳақида тушунча бериш ва ўргатиш.

б) Ривожлантирувчи: ўқувчиларни компьютер графикаси ҳақидаги билимларини ошириш, таҳлил, синтез, эътибор, ижодий хаёл, мустақил фикрлаш ҳамда берилган топшириқларни тўғри бажариш малакаларини ривожлантириш.

в) Тарбиявий: ўқувчиларга ўзаро ҳурмат ва компьютер илм фанига ҳурматда бўлиш, эстетик ва иқтисодий тарбия бериш.

Кутиладиган натижа. Ўқувчилар график муҳаррида графика турлари билан ишлаш.сурат ни очиш ва сақлаш ҳақида билим ва тушунчага эга бўладилар, келгусида турли муаммоли вазиятлар ҳамда масалаларни ҳал этишга тўғри ёндашадилар. Компьютер ҳақидаги билимларини оширадилар.

Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги

Шакл: Савол - жавоб, тушунтириш, жуфтликларда ишлаш

Восита:компьютер,интерактив доска

Усул: Тайёр презентация намойиши асосида

Баҳолаш: 5 балли рейтинг тизимида

Дарсда ўрганиладиган асосий тушунчалар: (растрли) график , Paint, ранглар атласи Тасвирни таҳрирлаш, қалам ускунаси, Атрибуты, палитра

Дарснинг технологик харитаси.

Дарс босқичлари

Ажратилган вақт

1

Ташкилий қисм

3 дақиқа

2

Ўтилган мавзуни сўраш, янги мавзуга замин тайёрлаш

10 дақиқа

3

Янги мавзу баёни

15 дақиқа

4

Янги мавзуни мустаҳкамлаш

10 дақиқа

5

Хулосалаш , ўқувчиларни баҳолаш

5 дақиқа

6

Уйга вазифа

2 дақиқа

Дарснинг бориши:

  1. Ташкилий қисм. Ўқувчилар билан саломлашиб,навбатчи ахбороти тингланади, синф журнали тўлдирилади, синф тозалиги кўздан кечирилади,ўқувчилар жуфтликларга бириктирилади.

  2. Ўтилган мавзуни сўраш,янги мавзуга замин тайёрлаш.

1

П

Р

О

Г

Р

А

М

М

А

2

К

О

Р

З

И

Н

А

К

Л

А

В

И

А

Т

У

Р

А

4

Ф

А

Й

Л

5

П

Р

И

Н

Т

Е

Р

Ф

Л

Е

Ш

К

А

6

С

К

А

Н

Е

Р

7


  1. Дастур сўзи руча қандай аталади?

  2. Иш столининг объекти

  3. Ахборотларни киритувчи қурилма.

  4. Ташқи хотирада бирор ном билан сақлаб қўйилган ҳар қандай маълумот.

5.Ахборотларни босмага чиқарувчи қурилма.

6. Қоғоздаги маълумотларни компьютерга тасвирий равишда кўчирувчи қурилма.

  1. Янги мавзу баёни.

Инсон қадимдан расм чизиш санъати билан шуғилланиб, ўз расмларида инсонлар қиёфасини, турли жонзотларни, воқеа ёки ҳодисаларни экс эттиришга харакат қилганлар. Қадимги расм санъатини археологлар томонидан топилган қоя тошлардаги, қадимги девор ва сопол идишлардаги тасвирлардан кўриш мумкин. Қуйидаги расмларда қадимги санъат асарларидан намуналар келтирилган. (6 слайд)

Леонардо до Винчи, Клод Моне, Пабло Пикассо каби буюк мўйқалам усталарининг санъат асарлари эса санъат оламининг бебаҳо мерослари қаторидан жой эгаллаган. (7 слайд)

Рассомлар ўз асарларини полотно деб номланган матода ёки қоғозда мўйқалам ёрдамида яратишган. Улар ўз асарларини яратаётганда бирон - бир хатога йўл қўйишса, барча ишини янгидан бошлашга мажбур бўлганлар.

Лекин, компьютер ёрдамида расм ва тасвирларни чизиш жараёнида хатоликка йўл қўйсангиз, қоғоз ва полотноларни ташлаб юборишга эхтиёж бўлмайди. Компьютер дастури сизга қайта ва қайта янги расмларни чизишга имкон беради.

Компьютер техникасининг вужудга келиши бу йўналишда янги имкониятларни яратиб берди ва "Компьютер графикаси" тушунчаси вужудга келди.

  • Компьютер графикаси- компьютер технологияларининг бир қисми бўлиб, унинг имкониятларидан фойдаланиб тасвирларни компьютер ва махсус дастурлар ёрдамида яратишдир.

  • График мухарирлар компьютерда график тасвирларни яратиш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган амалий дастурлардир. (8 слайд)

График муҳарирларга Paint, Paint Net, Tux Paint каби дастурлар киради. (9 слайд)

Paint- Windows мухитида ишловчи график муҳарир ҳисобланиб, қуйидаги имкониятларга эга:

  • Қалам, мўйқалам, пуркагич ёрдамида расм, тасвирлар яратиш, уларни турли рангларга бўяш;

  • Тўғри чизиқ, эгри чизиқ, эллипс, тўртбурчак ёрдамида турли шакллар яратиш, ички соҳани бўяш;

  • Расмларни ўзгартириш, буриш ва нусхалаш;

  • Расмли файлларни юклаб олиш, уларга ўзгартириш киритиш;

  • Ихтиёрий соҳани қирқиб олиш;

  • Расмларни сақлаб қўйиш. (10 слайд)

Paint график муҳаририни ишга тушириш(11 слайд)

Мазкур дастурни ишга тушириш учун қуйидагилардан бирини бажариш

керак:

• Пуск (Бошла) менюсидан Программы (Дастурлар) бандини, кейин

Стандартные (Стандарт) дастурлар гуруҳидан "Paint"ни танлаш

керак.

• Пуск (Бошла) менюсидан Выполнить (Бажар) бандини танлаб, ҳосил

бўлган буйруқ сатрига "pbrush" буйруғини киритиб, ОК тугмасини ёки Enter тугмасини босиш керак.

• Натижада экранда дастур ойнаси ҳосил бўлади.

• Paint дастури ойнаси қуйидагилардан ташкил топган: (12 слайд)

• Дастур сарлавҳаси ва ҳужжат номи;

• Бош Меню - барча асосий фармойиш ва амалларни ўзига олган;

• Чап томонда ускуналар панели - таҳрирлаш амалини бажарадиган

ускуналарни ўзи ичига олган;

• Паст қисмда ранглар атласи - яратилаётган ёки таҳрир қилинаётган

тасвирни бўяш рангларини танлаш имкониятини беради;

• Ҳолат сатри

Paint дастурида тасвирни сақлаш учун клавиатурадаги Ctrl+S тугмаларини

босиш ёки Файл менюсидан Сохранить (Сақлаш) фармойишини танлаб, ҳосил

бўлган мулоқот ойнада Имя файла (Файл номи) сатрига файл номини киритиб,

Сохранить (Сақлаш) тугмасини босиш керак. Paint дастурининг файллар ишчи

кенгайтмаси *.bmp ҳисобланади, лекин тасвир файлини *.jpg, *.png, *.tif, *.gif каби

кенгайтмалар билан ҳам сақлаш мумкин. Бунинг учун Файл менюсидан Сохранить

как... (...каби сақлаш) буйруғини танлаб, ҳосил бўлган мулоқот ойнасида Тип файла

(Файл тури) сатрида файл кенгайтмасини танлаб, Сохранить (Сақлаш) тугмасини

босиш керак. (16 слайд)

Paintда ишни якунлаш. (17 слайд)

Paint дастури ишини якунлашнинг бир неча усули бор.

  • Меню- Файл - Выход

  • Сарлавҳа сатрида Презентация на тему Оддий график муҳарири Paint пиктограммаси ёрдамида.

  • Alt+ F4 тугмачалари ёрдамида.

  1. Янги мавзуни мустаҳкамлаш. (18 слайд)

  1. Компьютерда расм яратиш учун нималар зарур?

  2. Қандай дастурлар график муҳарирларга мисол бўла олади?

  3. Paint график муҳарирининг имкониятларини изоҳлаб беринг.

  4. Paint дастурининг ишга туширилишининг қандай усулларини биласиз?

  5. Paint интерфейси қандай қисимлардан иборат?

  6. "Палитра" нима?

Компьютерда тажриба иши

Визитний карта яратиш

Визитний карта яратиш алгоритми.

• Paint дастурига киринг

• Визитний карта учун қоғоз ҳажмини аниқлаш, шакл, сифатлари. Рисунок à Атрибуты; Презентация на тему Оддий график муҳарири Paint

  • Расм қўйиш Правка à вставить из файла;

  • «текст» А ускунасидан фойдаланиб матн ёзиш;

  • Ишни сақлаб чоп этиш.

  1. Дарсни хулосалаш, ўқувчиларни баҳолаш.

Бу дарс орқали биз оддий график муҳаррири Paint дастури билан танишиб сурат очиш ва сақлашни ўргандик. Ўқувчиларнинг саволларга берган жавоблари изоҳланиб, ижодий ишлари баҳоланади.


  1. Уйга вазифа.

Ўтилган мавзуни ўқиб келиш.

Мавзу бўйича тест 125-126 бет.



© 2010-2022