География пәнінен ашық сабақ: КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСЫ

Раздел География
Класс 10 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Мавзу: Корея Республикаси

Дарснинг мақсади:

а) Таълимий: Ўқувчиларга Корея Республикаси ва унинг аҳолиси, географик ўрни, иқтисодий-сиёсий аҳволи тўғрисида маълумот бериш.

б) Ривожлантирувчи: Ўқувчиларни онгини ошириш, оғзаки нутқини ўстириш ва фикр доирасини кенгайтириш.

с) Тарбиявий: Ўқувчиларни инсонпарварлик, ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида тарбиялаш.

Дарс методи: Блингвал методи.

Дарс жиҳози: компьютер, жаҳон картаси, интерактив доска.

I. Дарсни ташкил этиш.

А) Саломлашиш.

Б) Дарс давлат гимни билан бошланади.

С) Ўқувчилар давоматини навбатчидан қабуллаш.

Д) Кундалик ва конспект дафтарларини текшириш.

Е) Гуруҳ журналига натижаларни ёзиш.

II. Уй вазифасини текшириш учун саволлар.

1. Туркия Республикасининг иқтисодий географик жойлашган ўрни қандай?

2. Туркия Республикасининг аҳолисининг жойлашган ўрни?

3. Туркия Республикасининг транпорти?

4. Туркия Республикасининг саноати?

5. Туркия Республикасининг қишлоқ хўжалиги?

6. Туркия Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари?

Демак ўқувчилар уйга вазифасини яхши ўзлаштириб келибсизлар, энди ўтилган мавзуни хулосалаш учун қуйидаги саволларга жавоб берамиз

  1. Туркия Республикасининг аҳолиси қанча?

  2. Туркия Республикаси қайси давлатлар билан иқтисодий алоқалар ўрнатган?

  1. Янги мавзу: "Корея Республикаси". Янги мавзуни ўқувчилар мустақил тайёргарлик кўриб, режа асосида тушунтириб беришади.

1География пәнінен ашық сабақ: КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСЫ.-ўқувчи: КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ
Расмий номланнши Корея Республикаси
Мустақиллик куии 1948 йил 15 август (Япония Мустамлакаси бўлган)
Расмий тили Корейс

Пойтахти Сеул

Йнрик шаҳарлари Сеул, Пусан, Тэгу

Бошқарув шакли Парламент республика

Майдони 99,27 минг км.кв. (дунёда 107-ўривда)

Сув сатҳидан юқорилиги 0,3 фоиз

Аҳоли сони 47,6 млн киши (дунёда 25-ўринда)

Зичлиги 1 км.кв. га 479,6 киши

Пул бирлиги Жанубий Корея вони (КRW код 410)

Интернет-домен .кr

Телефон коди +82

Соат миллари UTС+9

2-ўқувчи: Географик жойлашуви.

География пәнінен ашық сабақ: КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСЫ.Корея республикаси - Шарқи Осиёдаги, Корея ярим оролининг жанубий қисмида жойлашган давлатдир. Ғарб томондан яриморол - Сариқ денгиз, шарқдан -Япон денгизи, жанубдан - Корея оқими ва шарқий Хитой денгиз сувлари ювиб туради. Шимолда КХДР билан чегарадошдир. Мамлакат ландшафти турфа хил бўлиб, мамлакат ҳудудининг 70 % шимолдан жанубгача тоғ тизмалари билан қопланган ўрта баландликдаги тоғлардан иборатдир. Мамлакатнинг энг юқори нуқтаси, мамлакатнинг энг катта ороли - Чежудода жойлашган - Халласан тоғидир (1,950м). Қирғоқ чегараси кўплаб ороллар 3 мингдан ошиқ) билан ажратилиб чиқилгандир. Жанубий қисмда кенг баргли субтропик яшил ўрмонлар билан қопланган. 900 м
баланд бўлган жойларда - корейе кедри билан аралашиб кетган
ўрмонлар жойлашган. Иқлими ўртача муссонли.


Ёз фасли жудаям қайноқ бўлиб, тез-тез ёғиб турадиган ва муссонга июнь ойларидан
июль ойларига қадар айланадиган кучли ёмғирлари билан: +21 °С +24° С (энг баланд ҳарорат: +35° С гача)ни ташкил этади. Қиш
совуқ бўлиб қирғоқ бўйларида: -10° С гача ва марказий ҳудудларда: -20° С гача бўлади.

3-ўқувчи: Маъмурий тақсимланиш. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан: 9 та провинциялар 6 та провинция даражаси мақоми берилган шаҳар метрополийларга бўлинади. Сеул пойтахти провинция мақомига эга, аммо Пусан, Тэгу, Инчхон, Тэджон ва Кванджу тўғридан-тўғри бўйсунувчи шаҳарлар ҳисобланади. Бу шаҳарларнинг барчаси сайланган губернаторлар ва ижроия ҳокимиятлари томонидан бошкарилади.

География пәнінен ашық сабақ: КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСЫ.4-ўқувчи: Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: - 99 % кореяликлардан иборат. Расмий тили - корейс тили. Дини: 40 % - буддистлар, 20 % - конфуцианлар, 17 % - протестантлар ва 5 католиклардан иборатдир.


5-ўқувчи: Сиёсий тизим. Корея республикаси мустакиллиги 1948 йил 15 август куни эълон қилинган бўлиб, парламент республикаси шаклидаги мамлакат ҳисобланади. Конституцияга мувофиқ, Президент ҳузурида унинг бошчилигида Давлат Кенгаши тузилади. Унга Бош вазир ва миллий кенгаш бошчилигидаги хукумат аъзолари киради. Олий суд - юқори суд инстанцияси хисобланади.

Мамлакатда кўп партиявийлик тизими жорий этилган. Жанубий Корея - БМТ ва ҲВФ аъзоси ҳисобланади.

6-ўқувчи: Иқтисодиёти. Корея Республикаси - иқтисодиёти жадал ривожланаётган индустриал аграр мамлакат ҳисобланади. Экспорт ирмоқлари ва оғир саноат тобора такомиллашиб бормоқда. Мамлакатда - кўмир, вольфрам, темир, марганец, қўрғошин, цинк ва мис рудалари, олтин, кумуш ва ҳ.к. қазиб олинади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи ўсимликчилик. Женьшень плантациялари, қорамолчилик, ўрмон маҳсулотларини қайта ишлаш, ипакчилик, балиқчилик шунингдек, туризм соҳаси ривожланган. Экспорт учун: электроника буюмлари, мобиллар, кемалар, енгил саноат моллари, химикатлар, қишлоқ хўжалик ва денгиз маҳсулотлари (янги ва музлатилган қисқичбақалар, малюска ва денгиз ўтлари) етказиб берилади. Импорт орқали: нефть, табиий минераллар, истеъмол моллари, озиқ-овқатлар, машина, электр ва транспорт ускуналар олиб кирилади. Асосий ташқи савдо хамкорлари: АҚШ, ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари.

7-ўқувчи: Тарихи. Жанубий Корея тарихи, 1945 йил ёзининг охирида, яриморолдаги таъсир доираларини бўлишиш ҳақидаги, совет ва нка ўртасидаги имзоланган битимга бориб тақалади. Бу битимга кўра, Кореянинг бир қисми АҚШ юрисдикцияси остига, шимолий қисми эса - СССР юрисдикцияси остига ўтади. КХДР уруш тамом бўлганидан сўнг, 1953 йили Корея Республикаси билан ҳамкорликда мудофаа олиб бориш (1954 йил кучга ва 1960-1980 йилларда - бошқарувнинг ҳарбий шаклини эълон қилиш битими имзоланди. Жанубий Корея диктатура даврини бошидан ўтказди. 1980-1987 йили иқтисодиётни либералаштириш ва мамлакатни демократик бошқарувга ўтказишга тайёргарлик кўришга асосий урғу берган. Чон Ду Хван президент бўлган. 1987 йилнинг Октябрь ойида янги конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилиб, 1988 йил ноябрь ойида янги Конституция кучга кирди. 1992 йили давлат тепасига, КХДР билан бирлашишга эришишнинг кенг ислоҳатларини олиб боришни эълон қилган янги фуқаролик ҳукумати келди.

8-ўқувчи: Кемасозлик мамлакат иқтисодининг етакчи тармоғига айланди. Мамлакатдаги асосий кемасозлик маркази Пусан шаҳри ҳисобланади. Корея Республикаси енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича дунёда бешинчи ўринда туради. Ҳозирги кунда Кореяда 2,2 млн. енгил автомобиль ишлаб чикарилади. Йирик автомобиль компаниялари - "Хундай", "ДЭУ" ва "Киа" (1999 йилда "Хундай Мотор" компанияси билан қўшилиб кетди). Корея автомобиллари, асосан, Осиё мамлакатларига сотилади. XX асрнинг 80 йилларидан бошлаб "Хундаи" компанияси кичкина "Пони эксел" автомобилларини АҚШга сотмоқда. 1995 йилдан бошлаб, "Самсунг" корпорацияси ҳам автомобиллар чикара бошлади.

География пәнінен ашық сабақ: КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСЫ.


Мамлакатда саноатнинг металлургия соҳаси ҳам ривожланиб, ҳозирги кунда Корея бу соҳа бўйича дунёда 6-ўринга чикди. Корея Республикаси жаҳонда эритиладиган пўлатнинг 4% ини беради, электролитик мис, кўрғошин ва куйма алюминий ҳам ишлаб чиқаради. Бу соҳадаги ПОСКО концерни дунёда етакчи ўринда. Тез ривожланган нефть кимёси 1980-йилларнинг охирида ички талабни тўлигича таъминлай бошлади. Ҳозирги кунда мамлакат дунёда ишлаб чикариладиган шу соҳа махсулотларининг 5% ини беради.

9-ўқувчи: Саноати. Кейинги ўн йилликда илмни кўп талаб этувчи саноат соҳалари (электроника, электротехника) ривожлана бошлади. Фазовий мураккаб техника ишлаб чикариш ўзлаштирила бошланди; 2003 йилгача Кореяда 8 та фазовий ер йўлдоши учирилди. Бу соҳада бир неча илмий-текшириш марказлари ва тажриба заводларини бирлаштирган "Корея Аэроспейс Индастриз" компанияси етакчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, телекоммуникация, алоқа воситаларини ишлаб чикариш тез суръатларда ривожланмоқда. Қозоғистон алоқа тизимини ривожлантиришда ҳозирги замон Корея рақамли телефон станциялари кенг қўлланилмокда. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида "ДЭУ", "Самсунг", "LG" компанияларида ясалган кундалик эҳтиёж маҳсулотларига талаб катта. Кореяда энг ривожланган мамлакатлардаги каби "илмий шаҳарлар" шаклланмоқда. Масалан, Тэдок шаҳрида 3 та университет ва 60 дан ортиқ илмий-текшириш институтлари жойлашган. Кейинги йилларда компьютер дастурлари, биоин-инженерия, ахборот иқтисоди соҳасидаги илмий-тадкиқотларга алоҳида маблағлар ажратила бошланди.

1997 йили Осиёнинг ривожланган давлатларини қамраб олган иқтисодий инкирозга кадар Кореяни "Осиё йўлбарси" деб атаганлар. Бу ном қолок мамлакатнинг қисқа давр ичида дунёнинг ривожланган мамлакатлари каторига кириши сабабли айтилган. Олимлар мамлакатда иктисодий инқирозларнинг сабабини куйидаги омиллар билан изоҳлаганлар. Молия тизимининг иктисод билан боғланишсиз, назоратсиз ривожланиши; мамлакатдаги сиёсий кучларнинг иқтисодга таъсир ўтказиши; иқтисодий тузилишнинг ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларникига ўхшаши ва бошқалар. Халқаро валюта жамғармасининг қарзи ва ҳукумат тарафидан ўрта ва кичик монополиялар хизматини қўллаб-қувватлашиши натижасида 1999 йил охиридан бошлаб мамлакат иқтисоди ўз ичига туша бошлади.

10-ўқувчи:Ташқи иқтисодий алоқалари. Кейинги ўн йилликда Кореянинг ташқи савдо ҳажми 3 ҳисса ўсди.

Бу кўрсаткич жиҳатидан мамлакат XX аср охирига келиб, дунёда 12-ўринга чиқиб олди. Масалан, жаҳон экспортидаги Кореянинг ҳиссаси 2,7% га етди. Мамлакат экспортининг 95% ини тайёр маҳсулотлар (кема, электрон буюмлар, автомобиллар) ташкил этади. Асосий савдо ҳамкори - Хитой.

Халқаро иқтисодий ҳамкорликда Корея Республикаси 1989 йилда тузилиб, 24 та давлатни бирлаштирган йирик Осиё - Тинч Океан эркин савдо ҳудудига (АПЭК) киради. Қозоғистон ҳудудида ишлайдиган Корея ва бирлашган Корея- Қозоғистон кўшма корхоналари сони 2005 йилда 247 тага етди. Улар қаторида жуда йирик "Самсунг", "LJ" компаниялари иштирокида курилган саноат корхоналари ҳам бор. Корея билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик факат иқтисодда эмас, ижтимоий-маданий йўналишда ҳам ривожланмокда. Қозоғистонда 100 мингга яқин корейслар яшайди.

Луғат.

  1. Табиий шароити-табиғи жағдай-природные условие

  2. Минерал ресурслари-минерал ресурстар-минеральные ресурсы

  3. Хўжалиги-ауыл шаруашылығы-селькое хозяйство

  4. Транспорти-транспорттар-транспорты

  5. Саноати-істеп шығару-производства

  6. Жойлашув ўрни-орналасқан жері-место нахождение

  7. Машинасозлик-машина құрылысы-машинастроение

  8. Металлургия-металлургия-металлургия

  9. Чегара- шекара-граница

  10. Чорвачилик-мал шаруашылығы-животноводство

IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш.

1. Корея Республикасининг чегараси.

2. Корея Республикасининг пул бирлиги.

3. Корея Республикасининг давлат бошыаруви.

4. Корея Республикасининг ҳозирги президенти.

5. Корея Республикасининг пойтахти.

6. Корея Республикасида қандай машиналар ишлаб чиқилади.

V. Дарсни якунлаш. Ўқувчилар билимини, дарс давомидаги активлигини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш.

VI. Уйга вазифа. Корея Республикасининг саноати мавзусида реферат ёзиш .

Ўқитувчи:...................Джамалов Ф

© 2010-2022