Открытый урок на тему Д д товуши ва ҳарфи

Раздел Другое
Класс 4 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Дарс мавзуси: Дўппи кийган бола

Дарснинг мақсади:

  • Мавзу юзасидан тушунча бериш. Қамбар Ўтаев ижоди билан таништириш;

  • Оғзаки нутқини ўстириш, фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, китоб ўқишга деган қизиқишини орттириш, тўғри, тез, равон ўқишга ўргатиш;

  • Болаларни бош кийимни эъзозлашга, миллий урф одатларимизни қадрлашга, меҳр оқибатли бўлишга ўргатиш.

Дарснинг тури: аралаш

Дарснинг услуби: тушунтириш, савол-жавоб, суҳбат

Дарснинг бориши:

  1. Ташкилий қисм

Навбатчи ахбороти

Психологик дақиқа

Ҳар кун шод кулиб қуёш,

Шодланамиз барчамиз.

Хаётимиз хушчақчақ,

Абадий дўстлик билан.

Фахр этамиз барчамиз.

  1. Ўтилган мавзуни мустахкамлаш

Берилган саволларга жавоб топиб, кроссворд бажарилади.

  1. Уй хайвони (ит)

  2. Ўғил бола исми (Ўткир)

  3. Уй паррандаси (ғоз)

  4. "Кенг" сўзга зид маъноли сўз. (тор)

  5. Ўқув қуроли (чизғич)

  6. Одоб …. Бошланади.

  7. Қозоғистон шиҳарларидан бири (Чимкент)

  8. Бирини кессанг, ўнини …

Демак,тўғрилик сизни ҳар доим тўғри йўлга бошлайди. Ҳеч қачон адашмай тўғри юришимиз керак.

"Адашманг" шеърини ифодали ўқиш.

  1. Янги мавзуни баёни

Дўппи кийган бола

Қамбар Ўтаев ҳақида маълумот берилади. Қамбар Ўтаев табиатни эъзозлайдиган гўзал шеър , қўшиқ ва достонлар яратиб келаётган ажойиб шоирлардан биридир. Шоир "Оқ булут, кўк булут", "Дўстлик керак", "Қалам дейди", "Асил бобо", "Гўзал одоб", "Ватанни яшнатайлик" каби шеърлар болаларга атаб ёзган.

"Дўппи кийган бола" шеърининг ғоявий мазмуни билан таништирилади. Шеърни ифодали ўқиб эшиттирилади. Дўппининг бош кийим ҳисобланиши,унинг турлари жуда кўп эканлиги, унинг каштасида ярим ой шакли акс этганлиги, дўппилардан ҳар бир миллатнинг ўзига хос урф-одатлари билиб олиш мумкинлиги айтиб ўтилади.

Ўзбек ва қозоқ миллатининг дўпписининг шакли, нақшлари таққосланади.

Қозоқ халқининг бош кийимларининг суратлари кўрсатилади.

Дўппилар: наманган дўпписи, Марғулон дўпписи, Қўқон дўпписи, Чуст дўпписи, Андижон дўппи.

Дўппи тикиш қўл хунармандчилигининг бир тури. Момоларимиз, қизлар қўлида турли кашталар тикиб, ҳар бир вилоятга мос дўппи тикишган.

  1. Дам олиш дақиқаси

Компьютердан "Дўппи тиктим ипаклари тиллодан" қўшиғи эшиттирилди.

  1. Мустаҳкамлаш

А) шеър юзасидан луғат иши ўтказилди

Б) ўқувчиларга дўппи ҳақида билганлари ёздирилади.

  1. Билимларни умумлаштириб, фаол ўқувчиларни рағбатлантириш, баҳолаш.

  2. Уйга вазифа: шеърни ифодали ўқиш ва дўппи расмини дафтарга чизиб келиш

  3. Дарсни якунлаш



© 2010-2022