• Преподавателю
  • Другое
  • Открытый урок по математике на тему 10 ичида оғзаки ҳисоблаш. 10 сонини мустаҳкамлаш

Открытый урок по математике на тему 10 ичида оғзаки ҳисоблаш. 10 сонини мустаҳкамлаш

Раздел Другое
Класс 2 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Мавзу: 10 ичида оғзаки ҳисоблаш

10 сонини мустаҳкамлаш

Дарснинг мақсади:

Таълимий мақсад: 10сонини мустахкамлаш, сонлар ўрни ва шаклини эслаб

қолишга ўргатиш.

Ривожлантирувчи мақсад: Наъмалум сонни топишни мустаҳкамлаш, сонлар

қаторини эслаб қолтш хотирасини шакиллантириш,

оғзаки ҳисоблаш малакаларини ошириш.

Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларни табиатни севиш ва меҳнатсеварлик руҳида

тарбиялаш.

Дарс жиҳози: 10 сонли рақамлар, расмлар

Дарс тури: билимларни мустахкамлаш

Дарснинг бориши

1.Ташкилий қисм

  • Саломлашиш;

  • Ўқувчиларни дарсга тайёрлаш;

  • Давоматни аниқлаш.

Ўқувчиларни дарсга психологик тайёрлаш:

Бизга ёруғ ткун керак,

Мусоффо осмон керак

Қувончларга беланган

Бахтли умр, нур керак.

  1. Ватанимиз: Қозоғистон Республикаси

  2. Пойтахтимиз: Астана

  3. Президентимиз: Нурсултон Назарбаев

  4. Давлат тили: Қозоқ тили

  5. Қишлоғимиз: Манкент

  6. Бир ҳафтада неча кун бор: 7 кун

  7. Йўлбарс қандай хайвон? Ёввойи ҳайвон

  8. Нечани синфда ўқиймиз?

  9. Бир ҳафтада неча кун ўқиймиз? 6 кун

  10. Бир хафтада неча кун бор: 7 кун

Қани бу поездни номерлаб кўрайлик-чи?

Ҳафтада бор 7 кун,

Қуёш чарақлаган кун

Атроф яшнаган буткул

Бугун айтинг, қайси кун.

Биз математика фанидан нималарни ўргандик?

Менинг ишим ҳисоб-китоб

Ҳамда бериш нуру-офтоб,

Агарда бўлмасам бир кун

Дунё бўлар зим-зиё тун.

Санашни, чизишни, чизиқлар чизишни, сонларни ёзишни ўргандик. Биз бугун ўқувчиларни 2 гуруҳга бўлиб оламиз.

  • Сонларни нуқталар билан алмаштиринг.

  • Сон қатнаштириб мақоллар айтинг.

Ўқувчиларнинг қайси бири тез ва тўғри бажаришини текшириб, саватчаларига олган балларини солиб бораман.

Дам олиш дақиқаси ўтказилди.

10 сони нима дейди?

Биз сизлар билан 1 дан 10 гача бўлган сонлар ва рақамлар билан танишдик. Уларни қўшишни ва айиришни ўрганиб олдик. 10 сонининг қоидасини айтайлик 1 ёнига қшйсак 0.

10 сонини айтаётганда неча ҳарф эшитилади?

Буни қаранг мўъжиза "Ў" билан "Н" ҳарфларни скавод ва ёзув дарсида ўтганмиз, 10 ҳам ҳосил бўлади.

1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 -бир хонали сонлар 10, 11, 12...99

Икки хонали сонлар. Қани ким 1 дан 10 гача 10 дан 1 га қараб тескари санаб беради?

Болаларга 10 сони доскада ёзиб кўрсатилади. Дафтарга ҳам ёздирилади. 10 сонига оид мисоллар "Капалак қанотлари" ечилади.

Қанотлари қирқилган капалакларда мисоллар ёзилган бўлиб, тўғри ечилган мисоллар қоғозга ёпиштирилади.

Шеърий топишмоқ

Ойим берди беш анор

Ўзимда ҳам бешта бор

Санаб, билсанг айта қол

Менда нечта анор бор?

Бес алған Бекзатқа - 5 алма

Торт алған Талғатқа - 4 алма

Үш алған Үсенге - 3 алма

Екі алған Еркінге - неша алма?

Ҳарфларни санаб, ҳисобла

Ки + тоб = китоб Китоб - ки = тоб

2 + 3 = 5 5 - 2 = 3

Мак + таб = мактаб мактаб - мак = таб

3 + 3 = 6 3 - 3 = 3

Дарсда яхши қатнашган ўқувчилар совғалар билан рағбатлантирилди

© 2010-2022