Очиқ дарс Ғазал мулкининг султони

Раздел Другое
Класс 10 класс
Тип Другие методич. материалы
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Мавзу: Ғазал мулкининг султони

Мақсад: 1.Ўқувчиларнинг Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди юзасидан олган билимларини синаб кўриш, "Ёрдин айру кўнгил..." ғазалини таҳлил қилиш.

2.Ўқувчиларнинг назмий гўзалликни ҳис қилиш, ундан завқланиш ҳиссини шакллантириш.

3.Ўқувчиларни таҳлил қилишга ўргатиш, ижодий тафаккурини ўстириш.

Жиҳоз: А.Навоий асарлари,презентация, интерактив тахта

Дарс тури:бадиий таҳлил

Дарс режаси

1. Ибратли умр,сермашаққат ҳаёт

2. Навоий ижоди чексиз уммон

3. Ғазал мулкига бир назар

4. Зеҳнингни сина

Дарснинг бориши

Ташкилий қисм

Саломлашиш, давоматни аниқлаш. Диққатни тўплаш.

Дарс презентация намойиши билан бошланади.

Ўқувчиларга тест топшириқлари берилади. "Қора кўзим..."қўшиғи эшиттирилади.

Ўз- ўзини баҳолаш

Ўқувчилардан А. Навоий ҳаёти ва ижоди сўралади (таянч сўзлар асосида)

Таянч сўзлар

Ҳирот

Самарқанд

Элу юрт хизматида

Ҳаётининг сўнгги йиллари

Адабий мероси

"Хамса"

"Девони Фоний"

"Хазоинул- маоний"

Янги мавзу

Алишер Навоийни олим ва адиб М. Шайхзода ғазал мулкининг султони деб атаган эди.Алишер Навоий чиқиш ғазалиётида мумтоз ўринлардан бирини эгаллайди.Чунки ғазал унинг қаламида янги босқичга кўтарилди. А. Навоий тадриждан фойдаланиб ўнлаб гўзал ғазаллар яратди.Бу хилдаги энг машҳур ғазаалларидан бири "Ёрдин айру кўнгил..." ғазалидир.(Интерактив тахтада "Ёрдин айру кўнгил" ғазали) Ўқитувчи майин мусиқа жўрлигида ғазални ёд олади.Ўқувчилар дан ғазал мавзуси сўралади.Луғат билан ишлаш.

1-2 ўқувчи ғазални ифодали ўқийди. Таҳлилга киришилади.

Шоир шеърда ёридан айрилган кўнгилнинг аҳволи ва манзарасини аста- секин кучайиб борувчи ташбиҳлар ёрдамида чизиб беради.

Матлаъда ёрсиз кўнгил- султонсиз мулкка, султонсиз мулк жонсиз жисмга менгзалади.Кейинги байтда олдинги фикр ва туйғу янада кучайтирилади.Бу байтда кўнгил тасвири вужуд ҳамда ердаги унсурларни акс эттиришга ўтилган.Жонсиз жисм- гулу райҳонсиз, ҳосилсиз тупроқ.Кейинги сатрларда олдинги байтдаги ўхшалмиш ўхшатилмишга айланади.Шоир гулу райҳонсиз тупроқни ойсиз қоронғи кечага ўхшатади.Бу ҳолат ғазалда тўлиқ давом этади.Байтдан байтга ифода муайянлашиб, тасвир кучайиб боради.Мақтаъда ҳижрон оҳанглари чўққига кўтарилади.Тазод санъатидан ўринли фойдаланилиб, лирик қаҳрамон надомати авжига чиққанлиги ёрқин ифодаланган. Шеър инсонликнинг моҳияти унда ишқнинг борлигидир деган хулосага олиб келади.

Ғазалдаги қофиядош сўзлар сўралади.

Дарснинг кейинги босқичи- "Зеҳнингни сина". Рақамлар танланади.Рақамлар ортидан топшириқлар чиқади.Интерактив тахтада намойиш этилади.

1. А. Навоий ғазалидаги сўзлар ўрнини топиш.Шу ғазални ёддан айтиш ҳам сўралади.

2. Рубоийнинг бир мисраси берилиб,давом эттириш топширилади.(2та)

3. Байтда қўлланилган шеърий санъатни топиш.

4. Шеър байти мазмунини шарҳлаш.

Дарсга якун ясалиб, ўқувчилар баҳоланади.

Интерактив орқали ғазал ўқиётган сухандон кўрсатилади .

Уйга вазифа: шу ғазални топиб, ёд олиш, таҳлил қилиш.





"Манкент" умумий ўрта мактаби













Очиқ дарс



Мавзу:

Ғазал мулкининг султони







Ўқитувчи: Ш. Исанова





© 2010-2022