Конспект на тему М. Юсуф 9-класс

Раздел Другое
Класс 9 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

№77 Хамза атындағы жалпы орта мектеп өзбек тлі және әдебиеті пәні мұғалімі Абдуллаева Зарифаның ашық сабақ жоспары.

Дарс мавзуси: Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди
Дарс мақсади: Ўқувчининг ўтилган мавзу бўйича олган билимларини
мустаҳкамлаш, ижодкор ўқувчиларнинг қобилаятини
Умумий мақсад: Оғзаки нутқни ривожантириш. Улуғ Ватан урушининг
70 йиллиги Қозоғистон ассамбилиясининг 20
йиллиги ҳақида маълумот бериш
Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларда инсонпарварлик ҳиссини уйғотиш.
Инсонларга, ота-онага, ватанга муҳаббат ҳақида
тарбиялаш.

Дарс жихози: расмлар, шоирнинг шеърий тўпламлари, буклетлар, слайд.
Тест топшириқлари,дидактик материаллар
Дарс тури: Саёҳат дарси
Дарснинг бориши: 1бекат. Гуруҳлар бекати (топтик жумис)
Ўқувчиларни гуруҳга бўлиб уларга топшириқлар берилади
1 - гуруҳ. Матонат гуруҳи. Буюк Ғалабанинг 70 йиллиги ҳақида маълумот беради
2-гуруҳ . Жасорат гуруҳи. Ўз Ватани халқи учун Қозоғистондан урушга борган инсорнлар ҳақида маълумот берилади.
3-гуруҳ. Дўстлик гуруҳи
Қзоғистон халқи ассамбилияси 20 йиллиги ҳақида малумот беришади. Ўқувчилар раҳбатлинтирилади, видио қўйилади
2- бекат. хх-ххi аср бекати.
Бу бекатда шоир Муҳаммад Юсуф ижоди ҳақида слайд орқали маълумот берилади, ҳаёти ва ижоди айтилди.
3-бекат.Донолар бекати. Муҳаммад Юсуф ҳақида айтилган шоир ижодкорлар фикри
Муҳаммад Юсуф Андижоннинг сўлим Мингтепасида туғилган. Рус тили ва адабиёти олийгоҳини битирган бўлса ҳам она тилида самимий шеърлар ёзган.
Тошкентнинг бетон уйларига от етаклаб киргн шоир.
Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов
Шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳали ёруғликка чиқмаган бир дунё шеъри, бастакор билан юз кўришмаган етим қўшиқлари қолди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси С.Аҳмад
Шоирнинг онаси , Энахон ая.
Рафиқаси: Назира Ас-салом.
Қизлари: Нозима ва Мадина ҳуқуқшунос.
Ўғли, Шерзодбек.
Отаси ҳақида шундай дейди: Дадам қалдирғочларни жуда яхши кўрарди, уларга термулиб нақадар, безор қуш, деб ҳавас қиларди. Оллоҳнинг карамини қарангки, дадам қабрга қўйилаётганида қабристон узра бир гала қалдирғочлар учиб келиб, қабр устида ғужур-ғужур қилишди. Бу ҳолатга ўша куни дафн маросимига келган кишилар гувоҳи бўлдилар. Дадам шеъри ёдимга тушди:
Осмон бўлсам кўшкимда
Сен яйрасанг, Қалдирғоч,
Яйрармидим ўзим ҳам...
Муроджон, Шоирнинг укаси:
Ўлимидан уч-тўрт кун аввал оиласи билан келганди. Элликқалъага шеъритят байрамига кетмоқчи эди. Кузатиб қўйдим. Чойхонада биргалашиб чой ичдик. Шу пайт бир Дарвеш кириб қолди, унга "нима овқат ейсиз" деб сўради. У "нима олиб берсангиз" шуни ейман деди. Унга овқат олиб берди.
Ғиёс Бойтоев. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Шундай одам ўтиб кетганига ишонмайман. Худди тушдай, уйғонсам Муҳаммад акани кўрадигандай карахтман. Илоҳим қабри нурга тўлсин шиорнинг!
4-бекат. Меҳр - оқибат бекати. Шоирнинг "Лолақизғалдоқ" шеъри .

5-бекат. Тест бекати. Электрон вариантда ёзиш керак.

© 2010-2022