• Преподавателю
  • Другое
  • План урока по литературу на тему Икки буюк шоир, икки мусофир – Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур

План урока по литературу на тему Икки буюк шоир, икки мусофир – Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур

Раздел Другое
Класс 11 класс
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат doc
Изображения Нет
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:


Мавзу:

Икки буюк шоир, икки мусофир -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур

Мақсад:

1. Буюк бобоколонларимиз улуғ сиймолар Алишер Навоий ва Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди билан таништириш.

2. Ўқувчиларнинг мумтоз шеъриятга бўлган қизиқишларини кучайтириш.

3.Боболаримиз орқали ўқувчиларни ватанпарварлик, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш.Она тилимиз бўлган ўзбек тилига муҳаббат уйғотиш в унинг қадр-қимматини ошириш.

1. Сизни ўйлатмасми бу жумбоқ, бу сир -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур...

Буни тасодифми атайин, айтинг,

Қитмир қисмат ҳукми дейинми ё бир?

Кўриб қўй Туркистон, икки шоҳ байтинг -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.

2. Жафо этганга ҳам жабр этмадик,

Гадони сийладик гоҳо, ҳудо бир.

Даҳоларимиз 0адрига етмадик -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.

1. Ер ёнар жаҳаннам Афғонда ял-ял,

Кулранг кўрпа янглиғ булут ёнодур.

Ёнар не тиклаган бўлса бир маҳал

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.

2. Икки буюк ҳикмат, икки ҳуш забон,

Икки буюк дилдан йўқдир садо бир.

Биз ғанимга бежанг топширган қўрғон -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.

1. Учрашишмаганди улар ҳаётда,

Ётурлар ёнма - ён икки лаҳатда.

Нима дейсиз энди, ҳаёт - ҳаёт-да -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.

Ассалому алайкум мактабимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар.

Ассалому алайкум меҳрибон устозлар.

Ҳаммангизга маълумки февраль ойини биз хурсандчилик билан қарши оламиз. Чунки бу ойларда буюк боболаримиз А.Навоий ва З.М.Бобурларнинг таваллуд топган кунлари.

Бугунги адабий учрашувимиз ҳам оллоҳнинг иноятига кўра она тилимиз ва адабиётимизнинг буюк дарғалари бўлган туркий тили гўзаллиги-ю, нафислиги ива сержилолигини бутун оламга ёйган сиймоларнинг таваллуд кунлари арафасида ўтяпти.

Шунинг учун ҳам бугунги кечани Муҳаммад Юсуф тарифи билан айтганда

Икки буюк шоир, икки мусофир -

Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.

деб номладик.

Буюк боболарнинг кўҳна сандиғи,

Асраган китоблар қўлимда бугун.

Азиз боболарим руҳин шод этиб,

Чин авлод бўлмоқни дилимга тугдим.

Кўп жаҳогир кўрган бу дунё

Ҳаммасига гувоҳ ер ости.

Лекин дўстлар шеър аҳли аро

Жаҳонгири кам бўлар рости.

А.Навоий ҳақидаги шеърлар.

Дарҳақиқат Навоий шеърияти дунёни забт этди, унинг асарлари жуда кўплаб хорижий тилларда чоп этилди. Ўзбек мумтоз шеъриятини жаҳонга танитди. Навоий ижоди чексиз бир уммон, маънавиятимиз дурдоналарининг жавоҳирлари уммони бўлса, З.М.Бобур шоҳ ва шоир номини олган ўзининг сермазмун ва баракали ижоди билан жаҳон маданияти ҳазинасига улкан ҳисса қўшди. У Темурийлар даврида фан ва м аданиятнинг турли жавҳаларини, юксак поғонага кўтарган буюк сиймолардан биридир.

Бобур ҳақида шеърлар.

Навоийнинг энг катта эпик асарлари дейилганда биринчи навбатда кщз олдимизга «Хамса" келади. Навоий хамсаси яхлит асардир. Буюк шоир унда замонасининг барча долзарб масалаларини қаламга олади. Айниқса адл-адолат Алишер Навоий ижтимоий - сиёсий қарашларининг марказий ғоясини ташкил этади. Чунки олам уйининг ободлиги, жамият ҳаётининг фаровонлиги адолат асосида қурилади.

Биз барҳаёт сиймолар деган ўша ўлмас

Алишернинг авлодлари - алла билмас.

Ичди чамбил кўлларидан сўнгги эртак,

Алпомишлар ётган бешик энди эртак.

Саҳна кўриниши

З.М.Бобур адабиётимизнинг Навоийдан кейинги энг буюк вакилидир. Бобур Навоий билан учрашмаган бўлсада лекин ёшлигидан унинг шахсига ва ижодига катта мехр-муҳаббат қўйган. Бобур туғилган 1483 йилда Навоий ўз хамсасини ёзишга киришган эди. Бобур тахтга ўтириб 1498 йили Самарқанддай муқаддас пойтахтни қўлга киритганида улуғ шоир Алишер Навоий ўзининг энг катта асарларидан бири "Хазоин-ул-Маоний" асаридаги шеърлар довруғи бутун туркий дунёга ёйилган эди.

Бобурнинг таърифи шеърларда.

Юрт тупроғин сизку тавоб этмассиз ҳам

У кимнингдир дилидаги ёруғ олам.

Сизга мисол керак бўлса ана Бобур

У дунёда энг буюк шоҳ ва мусофир

Шоҳларга ҳам осон эмас, шоҳларга ҳам

Заҳриддин Муҳаммад Бобур икки ўзбек ва тожик тилларида эркин ижод қила олган. Шоир шеърларининг кўпчилиги Ватан ҳақидадир,уларда Ватандан жудолик,айрилиш, азоби, Ватан билан бирга бўла олмаслик изтиробларини ифодалайди. Шоир буларнинг ҳаммасини тақдирдан деб билади.

Саҳна кўриниш. Моҳим билан Бобирнинг суҳбати.

Беш юз йил наридан боқиб турибди,

Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан

Халқим таъзим этсанг арзийди тамом.

Унинг номи билан бирга битилган

Дунё дафтарига ўзбек деган ном

Она тилим қўшиқ

Шеър қошида не-не қалблар йиғлаган,

Шеър унинг қошида нола чекиб шод.

Асрлар қаърида нурдай туғилган

Биз исм-шарифини эъзозлаган зот.

Тарих, дегани бу жанг-жадал эмас,

Сўздир у, сўзларда акс этган маъно.

Балки туркийни ҳам биров тил демас,

Навоий назмидан туймаса наво.

Марҳамат А.Навоий лирикасини тингласак.туюқ, қитъа, ғазал.

Биз қадим туркнинг энг муҳим бўғинини ташкил этган ва бугун ўзбек миллати бўлиб шаклланган халқ фарзандлари буюк Навоийнинг бевосита ворисларимиз.

Ўйин.

Шеърият ўуёшнинг ўзини кўриш бизга насиб этмади. Лекин 563 йил муқаддам сўнган қуёш шафағининг мўжизакор нури қалбларимизнинг ҳамон ҳаётий нур билан нурафшон этаётир. Боболаримиз номини шоирларимиз қандай таърифлаган экан?

Шеърлар.

Боболаримиз меъроси - қадриятларимиз асоси.

Эндиги навбат боболаримиз ҳазинасидан намуналар тинглаймиз.

Туюқ, рубоий, қитъалар.

Рақс.

Боболаримиз яратган шеър ажойиботларини оллоҳнинг инсониятга берган ажиб тухфаси ва инояти десак ҳато қилмаймиз. Ана шундай бир зарра неча юз йил муқаддам фан мулкига сайр этган эди.

Шу зарранинг жилвалари бугун маъноларига етишга қийналаётган нозик ва нафис шеърият боболаримиз шеъриятидир.

Шеърлар.

Боболаримиз шахси ҳам ўтмишу бугунги кунда поклик ва самимийликнинг, донолик ва фақрликнинг, закийлик ва саҳоватлиликнинг олий намунаси бўлиб келаётир.

Бобокалонимизнинг ёди ҳамиша дилларимиз тубида фахр ва ифтихор туйғуси бўлиб яшайди. Кун келиб, йиллар ўтиб келажакда кимдир "Зоти Шарифнинг авлодлари ҳам мурувват ва ҳидоятда беназир эдилар" деб шоирлар ёдини тилга олса, шунинг ўзи бугунги кунимиз учун яхши баҳодир.


© 2010-2022