Открытый урок на тему: Атоқли ва турдош отлар

Дарс мавзуси:  Атоқли ва турдош отлар. Дарс мақсади:  1. Ўқувчиларга от сўз туркуми, унинг ичида атоқли от, турдош от турлари ҳақида кенгроқ билим бериш. Машқлар ва топшириқлар орқали мустаҳкамлаш; 2. Сўз туркуми бўйича олган билимларига суяниб, от ҳақидаги ёзма ва оғзаки  нутқ малакаларини ривожлантириш. Фикрлаш қобилиятларини ошириш; 3. Она Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва инсоний  туйғуларини шакллантириш. Дарс жиҳози: дарслик, мавзуга оид ишланган слайд, рангли қоғоз, фломастер, ватман қо...
Раздел Другое
Класс -
Тип Конспекты
Автор
Дата
Формат docx
Изображения Есть
For-Teacher.ru - все для учителя
Поделитесь с коллегами:

Открытый урок на тему: Атоқли ва турдош отларОткрытый урок на тему: Атоқли ва турдош отлар21 ноябрь

Дарс мавзуси: Атоқли ва турдош отлар.

Дарс мақсади:

1. Ўқувчиларга от сўз туркуми, унинг ичида атоқли от, турдош от турлари ҳақида кенгроқ билим бериш. Машқлар ва топшириқлар орқали мустаҳкамлаш;

2. Сўз туркуми бўйича олган билимларига суяниб, от ҳақидаги ёзма ва оғзаки нутқ малакаларини ривожлантириш. Фикрлаш қобилиятларини ошириш;

3. Она Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва инсоний туйғуларини шакллантириш.

Дарс жиҳози: дарслик, мавзуга оид ишланган слайд, рангли қоғоз, фломастер, ватман қоғози, схемалар

Дарс услуби: аралаш

Фанлараро боғланиш: география, қозоқ тили, рус тили

Дарснинг бориши:

Билим кўп, умр оз,

Керагини тошга ёз.

Ю.Болосоғуний

1. Ташкилий қисм.

Сизларни ҳаётда нима ҳайратга солади? Ҳайратланарли воқеалар бизга ҳаётда тез-тез учраб туради. Мен эса қуёшга қараб ҳайратланаман. Чунки қуёш худди сехргарга ўхшайди, у бутун борлиқ билан ўзининг илиқ меҳри билан саломлаша олади. У ҳар қандай фаслда ҳам инсонларга ўз илиқлигини улаша олади. Унинг бетакрор, иссиқ, жозибадор нурлари онанинг нозик қўллари каби инсонлар қалбини силайди ва ардоқлайди. Сеҳрли қуёш барча кўнгилсизликларни, хафагарчиликларни эритиб юборади. Юрагимизни илиқлик ва меҳр-муҳаббатга тўлдиради.

Қани энди ҳаммамиз қўлларимизни қуёшга чўзган ҳолда экрандаги тўртликни биргаликда ўқиймиз.

ІІ. Психологик тренинг

Қуёш нурин кафтимга соламан,

Юрагимга босиб ушлаб қоламан,

Меҳрли, одобли ва нозик

Юрак эгаси бўлиб қоламан.

ІІІ. Янги мавзу баёни

Қадим ўтган замонда От деган подшо яшаган экан. У сўз туркуми авлодининг вакили экан. Унинг иккита ўғли бўлиб, бирининг исми Атоқли, иккинчисининг исми эса Турдош экан. Атоқли фақат ўзим бўлсам дер экан ва ҳар доим ўзини айтар экан. Турдош бўлса кўпчилик номидан гапирар экан. От икки ўғлининг хулқ -атворини билибди. Ўғиллари билан яхши муносабатда бўлиши учун, уларни ўз ўринларида чақириб турар экан. Шунинг учун улар ҳам ўз оталари бўлмиш Отнинг ҳам ҳурматини жойига қўйишар экан.

Энди биз ҳам, бу икки шаҳзода ҳақидаги маълумотларни дарсимизда бир-биримизни ҳурматлаб, сийлаб, тинглаб ўрганамиз. Бу бизнинг яхшиликлар томон босган биринчи қадамимиз бўлсин.

Қани энди сиз стол устида турган рангли қоғозлардан ўзингизга ёққан рангни танлаб олинг. Энди ўнг тарафли Атоқлилар, чап тарафга Турдошлар ўтиб ,ўтириб олсин.

(Ҳар бир ўқувчи ўзига ёққан рангни танлаб олади ва ўз жойларига ўтиради.)

Кўк ранг - мўлчиликни, тотувликни билдиради. Бу одамлар билан иттифоқчиликни билдиради. Умумийлик, ишонч ранги. Кўк рангни танлаганлар - келишмовчиликлардан узоқ бўлишни хоҳлашади. Улар бошқаларга ишонувчан бўлиб, бошқалар ҳам унга ишонишни хоҳлайдилар.

Сариқ ранг - қувончни, сабрни билдиради. Сариқ ранг инсонда келажакка умид бағишлайди. Янгиликка ундайди. Бу рангни танлаган одамлар қийинчиликларни тезроқ енгишга ҳаракат қилишади. Ўзгаришларни доимий хоҳлаб туришади.

Қизил ранг- инсонда зўр кучга эга эканлигини кўрсатади. Бу рангни танлаганлар фаолликни, натижага етиш учун барча мумкинчиликлардан фойдалана олишларини кўрсата оладиганлар. Булар дуч келган барча қийинчиликларга бош эгмайдиган, ботир инсонлардир.

Яшил ранг - "Ман" деган фикрни илгари қўядиганлар. Бу рангни танлаганлар бошқа одамлардан ўзи ҳақидаги мақтов, яхши фикр эшитишни хоҳловчилардир. Уларда ўзига деган ишонч кучли бўлади.

Оқ ранг - тоза варақ, унда хали қанча тарих ёзилади. Поклик, тозалик нишони. Оқ ранг ҳақиқатни билдиради.

Фикрлаш

Қуйидаги суратга қарайлик. Суратдаги нарсаларнинг исмин ёзайлик.

Райхон, теша, болта, лола, асал.

Сизларга савол. Юқоридаги сўзлар баъзида катта ҳарф билан, баъзида кичик ҳарф билан ёзияпти. Сабаби нима деб ўйлайсиз?

Якка шахс, жой, маҳсулот, ташкилот ва муассаса номларини ифодалаб келган отлар атоқли отлар дейилади. Атоқли отлар ҳамиша бош ҳарф билан ёзилади.

Масалан: Барно , Қозоғистон, "Малика" торти, Атои мактаби каби.

Бир турдаги нарса, воқеа -ҳодиса, ўрин- жойларни атаб келган сўзлар турдош отлардир.

Масалан: Қиз, шаҳар, ёмғир ва ҳоказо.

209-машқ.

Тошхон, тош, анор, гул, Гулнора, ўзбек, тожик, Қозоқбоев, "Маърифат", қишлоқ, бойчечак, Мурод Мирзаев, "Орзу", китоб, чорва, майса, қўчқор, Қўчқоров , "Сайрам садоси", Чўқон Валиханов , Чимкент.

У. «Ким эпчилу - ким чаққон?»

- Биз қайси давлатда яшаяпмиз?

- Қозоғистон.

- Давлатимизнинг пойтахти қайси?

- Астана.

- Бизнинг элбошимиз ким?

-Нурсултон Назарбаев

- Вилоятимизнинг номи нима?

- Жанубий Қозоғистон.

- Вилоят маркази?

- Чимкент шаҳри.

- Бизнинг мавзе номи?

- Сайрам

- Қозоғистоннинг чегарадош давлатлар қайсилар?

- Ўзбекистон, Хитой, Қирғизистон, Россия.

Гуруҳлар билан ишлаш

Атоқлиларга: Турдош отларни териб ёзиш

Турдошларга: Атоқли отларни териб ёзиш

(Давлат, Қозоғистон, пойтахт, элбоши, Нурсултон Назарбаев, вилоят, Чимкент, марказ, Сайрам, Ўзбекистон, Хитой, мавзе, Қирғизистон, Россия. )

Постер билан ишлаш.

Атоқлиларга: Бизнинг маҳалла.

Турдошларга: Бизнинг мактаб.

Мавзуга оид расм чизилиб, расм ичидан атоқли ва турдош отларни териб айтишади.

Топшириқ

Сўз туркумлaр Сўзлaр

1. Oт 1. Гул

2. Сифaт 2. Гулдoн

3. Сoн 3. Гулсиз

4.Фeъл 4. Гуллaди

5. Икки

6. Сaрфлaди

7. Oппoқ

8. Ишчaн

9. Ўқимoқ

10. Бoғбoн

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1

2

4

3

4

2

2

4

1

Тез айтишлар

  1. Тоғнинг тепасида тошлар товланиб турибдими,

Тошлар тоғнинг тепасида товланиб турибдими?

  1. Содиқ стадионга соат саккизда бордими,

Стадионга Содиқ соат саккизда бордими?

Хулоса. Савол-жавоб

Уйга вазифа:

Энди кундаликни очайлик,

Уй вазифасини ёзайлик.

Бугун олган билимларимизни

Унутмай, эсда сақлаб қолайлик.

Адабиёт китобидаги "Оқ кема" асаридан 4 та атоқли от қатнашган гап, 4 та турдош от қатнашган гап ёзиб келиш.

Баҳолаш .

Гуруҳларни ва фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш.



109-умумий ўрта мактаб







6-"А" синф



Мавзу:







Ўзбек тили ва

адабиёт фани ўқитувчиси:

Ачилова К.

© 2010-2022